RU

Последние новости

21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  0 21:05Суперлига. "Бухоро" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  4 20:45Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  20 20:21Ўртоқлик ўйини. Шомуродов ва Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади  5 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  3 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  1 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  3 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  3 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  5 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0

А Серия: Энг бўйи баланд футболчилар қайси жамоада ўйнайди? Новости

А Серия: Энг бўйи баланд футболчилар қайси жамоада ўйнайди?

Италиядаги клублар орасида бўйи энг баланд ва паст футболчилар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

20) “Наполи” (ўртача бўйи — 178.83см). Анчелотти жамоаси Италия Чемпионатидаги энг бўйи паст клуб ҳисобланади. Уларнинг энг бўйи паст футболчиси — Инсинье (163см), энг бўйи баланд футболчиси эса — Максимович (193см).

19) “Парма” (ўртача бўйи — 181.36 см). Энг бўйи паст — Ди Гаудио (169 см), энг бўйи баланд — Сьерральта (192см).

18) “Кальяри” (ўртача бўйи — 181.41 см). Сау — энг бўйи паст ўйинчи (169 см) бўлса, энг баланди — Черри (194 см).

17) “Интер” (ўртача бўйи — 182 см). Энг бўйи паст — Политано (170 см), энг бўйи баланд — Раноккья (195 см).

16) “Милан” (ўртача бўйи — 182 см). “Россонерилар” ўртача бўй бўйича “Интер” билан бир хил кўрсаткични қайд этган. “Милан”нинг энг бўйи баланд ўйинчиси — Жанлуижжи Доннарумма (196 см), жамоада бўйи энг пастлар - Маури ва Ален Халилович (169 см).

15) “Сампдория” (ўртача бўйи — 182.67 см). Энг бўйи баланд — Белец (192 см), энг бўйи паст — Капрари (176 см).

14) “Кьево” (ўртача бўйи — 182.83 см). Энг бўйи баланд — Адриан Семпер (194 см), энг бўйи паст — Жаккерини (167 см).

13) “Торино” (ўртача бўйи — 183 см). Эдера ва Яго Фальке — энг бўйи паст (174 см), энг бўйи балан —Сиригу (192 см) ўйинчи ҳисобланади.

12) “Сассуоло” (ўртача бўйи — 183.16 см). Энг бўйи паст — Сенси (168 см), энг бўйи баланд — Скамакка (196 см).

11) “Эмполи” (ўртача бўйи — 183.30 см). Энг бўйи паст — Беннасер (175 см), энг бўйи баланд ўйинчилар эса — Террачано ва Романьоли (193 см).

10) “Удинезе” (ўртача бўйи — 183.45 см). Муссо, Ваге ва Троост-Эконг бўй баландлиги бўйича клубдошларини ортда қолдиради (191 см), уларнинг энг бўйи паст ўйинчиси эса — Иньигес (172 см) ҳисобланади.

9) “Аталанта” (ўртача бўйи — 183.84 см). Энг бўйи баланд футболчи — дарвозабон Франческо Росси (193 см), энг бўйи паст — Папу Гомес (165 см).

8) “Фрозиноне” (ўртача бўйи — 184.41 см). Энг бўйи баланд футболчи — Саламон (196 см), энг бўйи паст — Сиано (176 см).

7) “Женоа” (ўртача бўйи — 184.45 см). Энг бўйи баланд — Сполли (193 см), энг бўйи паст —Дальмонте (169 см).

6) “Ювентус” (ўртача бўйи — 184.46 см). “Зебралар”нинг энг бўйи паст, аммо энг тез югура оладиган ўйинчиларидан бири Дуглас Коста (172 см), энг бўйи баланд футболчи эса — Щесны (195 см) ҳисобланади.

5) “Фиорентина” (ўртача бўйи — 185.08 см). Энг бўйи баланд — Миленкович (195 см), энг бўйи паст — Лаурини (173 см).

4) СПАЛ (ўртача бўйи — 185.27 см). Бу жамоада икки ўйинчининг бўйи 2 метрдан баланд: Ваня Милинкович-Савич (ҳа, адашганимиз йўқ. Бу бошқа Милинкович-Савич :) ) ва Тиам (202 см). Клубнинг энг бўйи паст ўйинчиси эса — Эвертон Луис (173 см).

3) “Болонья” (ўртача бўйи — 185.72 см). Энг бўйи баланд — Дейкс (193 см), энг бўйи паст —Паласио ва Донса (176 см).

2) “Лацио” (ўртача бўйи — 185.75 см). Уоллес ва Сергей Милинкович-Савич “бургут”ларнинг энг бўйи баланд ўйинчиларидир (192 см). Энг бўйи паст — Бериша (178 см).

1) “Рома” (ўртача бўйи — 186.41 см). “Бўрилар” А Сериянинг энг бўйдор жамоаси ҳисобланади. Клуб таркибидаги нақд етти ўйинчининг бўйи 1.90 смдан баланд. Римликларнинг энг бўйи баланд ўйинчиси — дарвозабон Ольсен (198 см). Энг бўйи паст футболчи эса — Ундер (173 см).


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика