А Серия. 13-тур превьюси: Роналду бу сафар нечта гол уради ва бошқа ўйинлар ҳақида
24 ноя 2018 17:05
Новости
А Серия. 13-тур превьюси: Роналду бу сафар нечта гол уради ва бошқа ўйинлар ҳақида
Удинезе vs Рома
"Эмполи"нинг олдинги ўйинидан олдин, агар баҳс муваффақиятсизлик билан якунланса, испаниялик мураббий Веласкес ўз лавозимидан озод этилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Тосканияликлар билан бўлган учрашувда мавсумдаги еттинчи мағлубият расмийлаштирилди. Жамоа сўнгги 5та ўйинда 4 мартта ютқазди, 1 маротаба дурранг натижани қайд этди. Шунинг учун, миллий терма жамоа ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан сўнг, ўтган мавсумда элитадан қуйи поғонага тушиб кетган “Кротоне” клуби собиқ бош мураббийи Давиде Никола “Удинезе”га чақиртирилди.
"Рома" бу сафар жароҳатлар туфайли инқирозни бошидан ўтказмоқда. Бугунги ўйин олдидан 8та ўйинчи майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Де Росси, Манолас ва Перотти эса баҳсда иштирок этмаслиги аниқ. Бу ҳам етмагандек, Коларов ва Пасторе учрашувда иштирок этиши ҳам гумон остига олинмоқда. Ди Франческо жамоаси сўнгги 5та ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонди, 2тасида дурранг натижани қайд этди. СПАЛ билан бўлган баҳсни эса мағлубият билан якунлади. Олимпикода бўлиб ўтган “Рома” — “Сампдория” баҳсида римликлар рақибини йирик ҳисобида (4:1) таслим этишди.
Римликлар меҳмонда унчалик ҳам омадли ўйин кўрсата олишмаяпти. Масалан, “Рома” ўз уйидан ташқаридаги 6та учрашувнинг бор йўғи 2тасида зафар қучган. Флоренция ва Неапольда бўлган баҳсларда эса базўр дуранг ўйнаганди. Римликларнинг асосий муаммоси, фриулликлар эса аксинча уйдаги ўйинларда бироз оқсайди. Бу жамоа кетма-кет 4та ўйинда мағлуб бўлган. Уйда бўлиб ўтган 6та учрашувда атиги 3та гол урган.
Жаллороссилар кетма-кет 10та ўйинда “Удинезе” устидан ғалаба қозонган. Фриулликлар охирги маротаба 2012 йилда очко олганди. Таркибдаги муаммоларга қарамасдан, бу учрашув “Рома” ғалабаси билан якунланиши эҳтимоли юқори. Сериядаги бироз омадсиз натижалардан кейин клуб очко олиши ва юқори поғонага чиқиши керак.
"Ювентус" vs СПАЛ
Сўнгги йилларда ички чемпионатда ўзига чинакам кучли рақиб топа олмаётган "Ювентус" ўтган турда "Милан"ни мағлуб қилди (2:0). Кекса синьора бу мавсум ҳали мағлуб бўлганича йўқ. Жамоа 11 ғалаба ва 1 дуррангни расмийлаштирди. Кўпчиликка сезилмаётган бўлсада, Роналду гол уришда давом этмоқда ва жамоасининг энг фойдали футболчиси бўлиб қолмоқда. "Зебралар" асосий юлдузи 8 та гол уриб, 5 бор шерикларига голли узатма етказиб берди. Португалиялик чемпионат тўпурари польшалик Пентекдан битта голга ортда қолмоқда.
СПАЛ охирги 5 ўйинда бир мартагина зафар қучди, лекин қандай ғалаба ва кимнинг устидан? "Рома" билан ўйинда дурранг қолиб, ғалаба қозонишни (2:0) феррараликлар ҳам кутишмаган бўлса ажабмас. Сўнгги турда жамоа икки тўп фарқи билан олдинда бораётганди, аммо ўйин охирида "Кальяри" футболчилари 2 та гол уришга муваффақ бўлишди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.
Семпличи шогирдлари чемпионатни ажойиб бошлашди, лекин кейинчалик ҳимоядаги муаммолар панд бермоқда. Ҳужумдаги ишлар ҳам хавас қиладиган даражада эмас. Жамоада тартиб ўрнатишнинг иложи бўлмаяпти, сўнгги 3 ўйинда 9 та гол ўтказиб юборилди. Сўзимиз исботи сифатида "Фрозиноне"га қарши ўйинни келтириш мумкин. Ўша учрашувда СПАЛ чемпионат аутсайдеридан учта гол қўйиб юборди. СПАЛ ўтган мавсум ўз майдонида кутилмаганда туринликлардан очко олиб қўйишга муваффақ бўлганди, лекин меҳмонда 4:1 ҳисобидаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлган.
"Интер" vs "Фрозиноне"
Ўтган турнинг энг шов-шувли натижаси Бергамода қайд этилганди, унда "Аталанта" миланликларни 4:1 ҳисобида таслим этганди. Қаторасига 7 ғалабали серияга ҳам якун ясалди, қўшимчасига жамоа иккинчи поғонани ҳам қўлдан бой берди ва неаполликларни олдинга ўтказиб юборди. Мағлубиятга қарамай, жамоа кучли учликда ва биринчи ўриндан 9 очкога ортда қолмоқда. Спалеттида бу каби ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Мутахассис жамоалари қатор ғалабалардан кейин омадсиз сериялар кузатилади. Бунга мухлислар "Интер"да ҳам, мураббий "Рома"далигида ҳам гувоҳ бўлишган. Қизиқ, охирги мағлубият ўша инқирознинг бошланишими ёки шунчаки тасодиф? Бу саволга жавобни яқин ўйинлардан сўнг жавоб топамиз.
"Канарейка"ларнинг маҳалласида қуёш порламоқда ва Лонго жамоаси қаторасига 4 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Аммо "Интер" даражасидаги рақиб ҳали дуч келмаганди, устига-устак "Фрозиноне" сафарда бор йўғи 4 очко жамғара олди. Милан жамоаси ўз уйида "Фрозиноне" каби рақибларни ортиқча муаммосиз мағлуб этиши лозим. Рақиб ҳимояга "ётиб олиши", ўйин темпини "ўлдириш"га ҳаракат қилиши турган гап, лекин жамоалар кучи, таркибдаги футболчилар даражасидаги фарқ жуда катта.
Нозима Зарипова тайёрлади
Комментарии