RU

Последние новости

11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  0 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  2 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  13 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  19 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  28 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1

А. Қодиров: "Жуда ҳам ажабландим" Новости

А. Қодиров: "Жуда ҳам ажабландим"

"Бунёдкор" U-21 жамоасига Иван Бошкович бош мураббий этиб тайинланди.

Биз энди фаолиятини катта мураббий сифатида давом эттирадиган Абдуҳамид Қодиров билан суҳбатлашдик.

— Абдуҳамид ака, истеъфо ҳақидаги хабардан таажжубландингизми? Ҳар ҳолда жамоангиз ажойиб натижа қайд этаётганди.

— Бу хабарни мажлисда эълон қилишди. Жуда ажабландим. Чунки 1-даврани 2-ўринда якунладик. Ўтган йил 6 нафар футболчини асосий таркибга етказиб бердик, бу йил яна 6 та. Уларнинг аксари Суперлигада ўйнаяпти. Аммо раҳбарият шуни хоҳлади. Биз бу қарорни ҳурмат қилишимиз керак.

— Мавсум олдидан ПФЛ регламентига U-21 чемпионати ўтказиладиган стадионлар бўйича янги қоида киритилди. Бу амалда ҳам кўриняптими?

— Албатта, ўзгаришлар сезиляпти. Бу йил анча яхши. Масалан, АГМК билан жамоанинг асосий майдонида ўйнадик. У ерда сифатли футбол кўрсатса бўлади.

— Кўп мутахассислардан Билол Туплиев ҳақида мақтовларни эшитганман. Уни сиз кашф қилгансиз, тўғрими?

— У жудаям иқтидорли футболчи. Лекин жуда ҳам кам гап ва босиқ. Шунинг учун Билолни ўйнатиш қийин бўлган. 7-8 та ўйиндан кейин ҳам жамоага киришиб кета олмади. Ҳаттоки, баъзи шогирдларим уни ўйинга қўймаслигимни ҳам илтимос қилишганди. Бироздан кейин у жамоага мослашди ва жуда фойдали ўйинчига айланиб, ўзини барчага исботлади. Билолда кўпчилик орзу қиладиган сифатлар бор. Унинг келажаги порлоқ бўлади, насиб қилса.

— Тўғри, у жуда ҳам камгап бола. Нима деб ўйлайсиз, Билолнинг характери унинг потенциалини тўлиқ очишга ҳалақит бермайдими?

— Биласизми, бу бола унга тўла ишонаётганингизни ҳис қилиши керак. Шунда ақлингизни шошириб қўядиган ҳаракатларни кўрсата олади. Ўзбек футболида олдинга пас узатишдан қўрқмайдиган футболчилар камёб. Туплиевда шу жиҳат юқори. У 2-3 кишининг орасидан енгил чиқиб кета олади. Қирғизистондаги мусобақада у ўзини тўлиқ кўрсатди ва рақиб мухлисларининг олқишларига ҳам сазовор бўлди. Ўйлашимча, у Виктор Карпенкога ҳам ёқиб қолган. Мураббий Билолга етарлича имкон беряпти.

— Бу ёшда йигитлар учун ишонч жуда муҳим бўлса керак...

— Шундай. Ўтган йили Музаффар Олимжоновни ўринбосарлар жамоаси сафида олиб қолганимда баъзи мутахассислар норози бўлишганди. Орадан 1 йил ўтди. Музаффар универсаллашиб, Суперлигада ўйнаяпти. У асосий жамоанинг бир бўлагига айланди.


— Муҳаммад-Сафо Фозиловни ким таркибга жалб қилди?

— У ўтган мавсумни "Чиғатой" билан Биринчи лигада ўтказди. Йил бошида Азиз Алижонов билан маслаҳатлашиб, уни ўринбосарлар жамоамизга чақирдик. Бошида киришиб кетолмади, лекин Қирғизистонда ўзини яхши томондан кўрсатди. Мана, ўзингиз ҳам кўряпсиз. 1-давра охирида Суперлигада ўйнади ва "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

"Mixed zone". Муҳаммад-Сафо Фозилов: "Ёқимли. Ҳаммаси тушга ўхшайди"

— Маҳмуд Муҳаммаджонов мавсумни асосий жамоа сафида бошлаган ва кўпчиликда ижобий таассурот қолдирганди. Унинг охирги пайтларда захира футболчисига айланиши нима билан боғлиқ?

— 2-турда голга сабаб бўлувчи хатоси туфайли захирага олинди. Мураббийларни тўғри тушуниш керак, улардан натижа талаб қилишади. Лекин Маҳмуд жуда иқтидорли футболчи. У ҳужумга ўтишдан чарчамайдиган фулбэк. Шу туфайли ўринбосарлар таркибида мунтазам равишда гол ёки ассист амалга оширади. У эндигина 19 ёшга тўлди ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамизнинг асосий фигураларидан бири. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, уни ёрқин келажак кутмоқда.

— Тез орада "Бунёдкор" U-21 жамоасидан қайси футболчилар порлашини кутсак бўлади?

— Жасур Умрзоков, Жасур Холдоров, Мироншох Сатторов, Азиз Кошибхонов, Хуршид Убайдуллаев, Тохир Тўхтасинов,  Судайси Жўрабоев сингари кўплаб иқтидорли футболчилар бор. 

— Эндиги режалар қандай?

— Фаолиятимни катта мураббий сифатида давом эттирадиган бўлдим. 18 июль куни Хорватияга жўнаб кетишимиз керак. Шу ўринда мана шундай имконият яратиб бергани учун футбочилар номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Бу ёшда халқаро йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари жуда катта фойда беради.

Фахриддин суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика