RU

Последние новости

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи Новости

"5 ёки 6 ўринлар учун курашадиган жамоалар мени қизиқтирмайди" - "Истиқлол" мураббийи Виталий Левченко чемпионлик, "Насаф" ва ўзбек клублари таклифи

Интервью вақти! Қўшниларимизда нима гап?

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси 2021 йил якунларига кўра мамлакат чемпионлигини тантана қилдиБунга қадар душанбеликлар 2010, 2011, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилларда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди. Жамоа учун жорий йил омадли келди, дея оламиз. Клуб ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳ босқичидан чиқди. Олдинда эса яна бир соврин учун имконият, яъни Тожикистон кубоги финалида "Хўжанд"га қарши баҳс кутиб турибди. Мавсум якуни арафасида жамоанинг украиналик мураббийи Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.

- Виталий Григорьевич аввало чемпионлик билан чин дилдан табриклаймиз. 2021 йилги мавсум ҳақидаги дастлабки фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Табрик ва эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳа, таъкидлаганингиздек мавсум қизиқарли ва ёдда қоларли воқеларга бой кечди. Бизга кўпгина ёқимли ҳиссиётларни тортиқ этди. Ўз тарихимизда илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашдик. Аввал бунга яқин келганмиз. Лекин насиб қилмаган экан. Биласиз кучли гуруҳдан ўрин олдик. Ўз квартетимизда 1 ўрин билан кейинги босқичга чиқдик. Мусобақада мен учун ёқимли нарса шу бўлдики, ОЧЛнинг амалдаги чемпионини жамоамиз 4:1 ҳисобида таслим қилди. Яна бир бор кўринди, эндиликда Тожикистон клубларига жуда жиддий муносабатда бўлишади. Шунингдек мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига биз 10 чемпионликни қўлга киритдик. Бу билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан. 

- Клуб билан олдингизга қўйган барча мақсадларингизга эришдингизми?

- Бир гапни доим айтаман, тарих ва кечаги кун билан яшама. "Истиқлол" ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда максимал даражада мақсад қўяди. 

- Тожикистонда даражаси ўсаётган ва ривожланиш борасида "Истиқлол"дан кейинги жамоани айта оласизми?

-  ОФК кубогига йўлланмани қўлга киритган клублар ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Лекин уларга моддий техник база етишмади. Ривожланишнинг тезкор ва комплекс дастурини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун академия ва ёшлар футболини йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун яхшигина маблағ керак. 

- "Хўжанд" билан кечадиган кубок финалига тайёргарлик қандай кетяпти? 

- Биз ҳар бир тўқнашувга муҳим ўйин сифатида қараймиз ва эътиборни сусайтирмаймиз. Диққатимиз натижага қаратилган. Шунинг учун жуда жиддий тайёргарлик кетяпти. Ғалаба бизга мавсумни юқори нотада якунлаш имконини беради. 

- Бундай ютуқлар ва натижалардан сўнг сизнинг ҳаридорларингиз кўпайиши табиий. Айни пайтда Тожикистон терма жамоасига ҳам номзодингиз илгари сурилаётганлиги ҳақида эшитдик. Шунингдек ўзбек клублари орасида ҳам сизни кўзлаб юрганлар бор экан...

- Менинг кейинги фаолиятим борасида турли миш-мишлар бор. Лекин мени ривожланишга қаратилган лойиҳага, юқори мақсадларга ва вазифаларга эга жамоалар қизиқтиради. Бешинчи ёки олтинчи ўрин учун курашадиган клублар қизиқ эмас. 

- 2021 йилги Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бордингизми? Барибир четдан хорижлик мутахассиснинг фикри қизиқ ва холисона бўлади...

- Ўзбекистон чемпионати сўзсиз Марказий Осиёдаги энг кучлиси. Барча жамоалар сифатли футбол кўрсатади. Менга "Насаф"нинг фалсафаси ёқади. Асосий эътибор ўз тарбияланувчиларига қаратилади. Қизиқ томони улар билан ҳам йилдан-йилга натижа кўрсатишни уддасидан чиқмоқда. Масалан 2021 йилда ОФК кубоги финалида ҳаракат қилди ва Ўзбекистон кубогида зафар қучди. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика