RU

Последние новости

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

4та ўйин ўтказадиган Эрон 27 май, 3та ўйин ўтказадиган Ўзбекистон 21 май куни йиғилади Новости

4та ўйин ўтказадиган Эрон 27 май, 3та ўйин ўтказадиган Ўзбекистон 21 май куни йиғилади

Хабарингиз бор, июнь ойида марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўйинларга тайёргарликни 21 майдан бошлаши маълум қилинди. Шундай қилиб терма жамоага номзод футболчилар 21 май куни Тошкентда тўпланади. Тўхтаб қолган ЖЧ саралашдаги илк ўйинни 7 июнь куни ўтказишимизни ҳисобга олсак, терма жамоа 17 кун (!) олдин йиғилади. 

Маълум бўлишича, 21 май куни жам бўладиган терма жамоа бир ҳафталик йиғинни Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида олиб боради. Бир ҳафталик йиғиндан сўнг вакилларимиз Дубайга йўл олиб, у ерда 29 май куни Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Шундан сўнг миллий жамоа тўғри Саудия Арабистони томон парвоз қилади ва Ар Риёдда 7 июнь куни бўладиган ўйинга ҳозирликни давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш иккинчи босқичидаги охирги 3та учрашувни Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистонига (15 июнь) қарши ўтказади. Жамоа олдига ҳар учала баҳсда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. 

Эрон терма жамоаси ҳам ўз режаларини маълум қилди. Биздан фарқли ўлароқ эронликларни олдинда 4та расмий баҳс кутмоқда. Улар Манамада ўтказиладиган марказлашган мусобақада Гонконг (3 июнь), Баҳрайн (7 июнь), Камбоджа (11 июнь) ва Ироқ (15 июнь) термаларига қарши майдонга тушишади. Эътибор беринг, Эрон терма жамоаси илк учрашувни 3 июнда ўтказади, аммо бу ўйинга тайёргарликни 17 кун олдин бошламайди, балки бир ҳафта қолганида, яъни 27 майдан йиғилади. 

27 май куни йиғиладиган Эрон терма жамоаси Теҳронда уч кунлик машғулот ўтказиб, 31 май куни Баҳрайнга учиб кетади. Улар ўйиндан икки-уч кун олдин манзилга етиб боришади. Биз эса биринчи ўйиндан бир ҳафта олдин Саудияда бўламиз. Фарқи шундаки, Эрон терма жамоаси ҳеч ким билан ўртоқлик учрашуви ўтказмайди. Ҳар ҳолда ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмаган.

Кўриниб турибдики, бизда тайёргарлик Эронга нисбатан анча жиддий ва узоқ давом этади. Терма жамоа манфаати учун ички чемпионат салкам бир ойлик танаффусга чиқади. Айтайлик, Австралия билан ўйин ҳал қилингани бу жуда яхши. Расмий баҳслар олдидан ўртоқлик учрашуви ўтказиш доим фойда беради. Лекин унгача ҳам Суперлигада ҳеч бўлмаса битта турни ўтказиб олишимиз мумкин эди. Ҳар ҳолда қўшимча битта турда майдонга тушиш футболчиларга Чимёнда бир ҳафталик машғулотдан кўра кўпроқ ёрдам берарди деган фикрдаман.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика