RU

Последние новости

19:57"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0

3х1 тафсилотлари. "Пожар" зарур бўлаётган Про лига, "Хоразм"даги даҳшатли йўқотишлар, дунёни иккига ажратган "Эль Класико" ва "Олтин тўп" топшириш маросими ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Новости

3х1 тафсилотлари. "Пожар" зарур бўлаётган Про лига, "Хоразм"даги даҳшатли йўқотишлар, дунёни иккига ажратган "Эль Класико" ва "Олтин тўп" топшириш маросими ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Психологлар ҳақ, охирги кунларда нима ҳақида кўпроқ ўйлаётган бўлсангиз, тушда ҳам, ўнгда шунга яқинроқ воқеликлар сизни қарши олади.

Сарлавҳадаги 3х1 — бу учтаси бирда дегани. Масалан, сиз шунақа принтерлар борлиги ҳақида керак бўлса мендан яхшироқ биласиз, тўғрими? 3х1 ни кўриб хаёлингизга биринчи бўлиб нима келди, буни ҳозир мен билмайман, айтиб ўтганимдек, ҳозир 3 та воқеани битта мақоланинг ўзида ёзмоқчиман.

Биринчисида гап ўзимизнинг Про лига ҳақида кетади. Кеча Яйпандаги ўйинни стадионнинг ўзидан кўриб келдим. Айтиш мумкинки, бу чемпионатда 2-ўрин учун кураш борасида "ёнғин" чиқибди. 1-ўрин аллақачонлар "Андижон"ники экан. Қолганлар тақдирга тан бериб бўлишган, назарий жиҳатдан математик ҳисоб-китоблар ҳали-ҳамон имконият борлигини кўрсатаётган бўлса ҳам, аммо амалда имконият жуда кам эканини барча бирдек тушуниб турибди. Шунинг учун ҳам бошқа клублар 2-ўрин учун курашга зўр беришган. "Ёнғин" асосан "Турон" ва "Бухоро" ўртасида чиқибди. Боксда бор-ку, биласиз, курашга чанқоқ икки томон жанг бошланиши тугул ҳатто вазн ўлчаш маросимидаёқ рақибга ташланиб қолишади. Бу жамоаларда ҳозирги кайфият ҳам тахминан шундай. Аслида бежиз Про лига рамзида бўри тасвири келтирилмаган экан. "Турон" ва "Бухоро" вакиллари ўхшатиш учун хафа бўлишмасин-у, айни вақтда бу икки клуб бир-бирини оч бўридек ғажиб ташлашга шай турибди. Бизни қувонтираётган жиҳати, Суперлигамиздан ташқари Про лиганинг 2-ўрни учун бўлаётган кураш ҳам шу қадар юқори интригани тақдим эта оляпти. Бир вақтлар Биринчи лигада 1-ўринни қўлга киритган жамоа Олий лигада қатнашишдан воз кечган даврларни ҳам кўрганмиз. 



Мақола сарлавҳасида кўрдингиз, Урганчнинг "Хоразм" клуби ҳақида ҳам айтадиганларимиз бор. Жамоа ҳеч кимга сездирмаган ҳолда киши билмас ҳаракат билан Суперлигага ўтиши ўйини (плей-офф)да қатнашиш ҳуқуқини берувчи 3-ўрин учун интиляпти. "Турон" ва "Бухоро" 2-ўринни талашиб турган вақтда, Урганч клуби эътибордан четда қолаётган 3-поғонани ўзиники қилиб олмоқчидек кўринмоқда. Шу ўринда аммо, лекин ва бироқ деган синоним сўзларни ишлатишга мажбурман. Сўнги кунларда қулоққа чалинаётган "узунқулоқ миш-миш"ларга қараганда, "Хоразм"нинг бир нечта футболчилари "Универсиада-2022" мусобақасига жалб этилиши мумкин экан. Масалан, жамоанинг 10 нафар футболчиси ушбу мусобақага кетиб қолса, бу албатта, клуб учун яққол сезиладиган даражадаги даҳшатли йўқотиш бўлади, тўғрими? Ҳартугул охирги кунларда ўзгача ўйнаб юбораётган легионер футболчи Роки Марчиано "Универсиада-2022"га бормайди. Таъкидлаш жоиз, шу йигитнинг ёнида яхши бир ижрочи бўлса, ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиб юборадиган салоҳияти бор экан.



3х1 нинг иккинчиси 90 дақиқа давомида дунёни иккига ажратиб юборадиган "Эль Класико" ҳақида. Ўйин олдидан ёзган мақоламда "Реал Мадрид” сафида яширин қурол Федерико Вальверде бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзгандим. Бир мақтаниб қўяй, ҳақиқатдан ҳам у класиконинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳозир кимдир Тони Кросс яхшироқ ўйнади, дейиши ҳам мумкин, аммо шу кунги Вальверде мутлақо бошқа даража эди. Бутун ўйин давомида ҳужумда, ҳимояда, керак бўлса ўрта чизиқда ҳам айнан уругвайлик футболчи ҳозиру-нозир бўлди. Вальверденинг тезлиги яхши, аммо жуда юқори даражада эмас. Бу йигитга тўп тушиб қолса, масалан, ҳимояда, Хайрулла Ҳамидов таъбири билан айтсак, майдонда ўз-ўзига йўлак очиб олар экан-да, ўша чизиқ бўйича югуриб кетавераркан. Агар қўполлик ишлатилмаса, ундан тўпни олиб қўйиш амримахол экани сўнги ўйинларда кўриниб қоляпти. Ҳа, сўнги "Эль Класико"нинг якуний натижасида Вальверденинг ҳиссаси катта бўлди. Кимнингдир хаёлида Месси ва Роналдусиз класиколарда аввалги каби даража бўлмайди, деган ўй ҳам ўтгандир, аммо бу қарама-қаршиликдаги интрига тарихан шаклланиб бўлганлиги ва шахсларга боғлиқ эмаслигини сиз ҳам сезиб улгурдингиз.



Мақоланинг учинчи қисмида тунда бўлиб ўтган "Олтин тўп-2022" маросими ҳақида гаплашамиз. Яйпандаги ўйиндан қайтиб келганимда кучли чарчоқни ҳис қилаётгандим.

Аммо бундай маросимни ўтказиб юбориш мумкин эмасди, чунки "Олтин тўп" ҳар куни ҳам топширилавермайди. Менга алоҳида ажратиб кўринган жиҳат, маросимга Карим Бенземанинг махсус кўзойнакда келгани бўлди. Аввалгиларида ҳеч бир футболчини бундай қиёфага кўрмаган эканман. Яна бир жиҳат, "Олтин тўп" соҳиби мен кўрган даврлардаги маросимларда ҳеч қачон бу қадар аниқ эмасди. Бу йилги мавсумда ушбу совринни Бензема олишини ҳамма биларди. Ҳатто футболдан оз-моз хабари бор кишига, масалан, дўстларидаги қизиқиш туфайли чойхонада мажбуран шу катта ўйинларни кўрадиган инсонга ҳам шу саволни берсангиз, ундаги жавоб ҳам айнан Каримга ишора қилинар эди. Бензема ҳақли эди ва ҳақли равишда олди. "Олтин тўп"ни топшириш вақтида минбарда турган Каримни кўрдингиз-а? Ҳаяжондан ўзбеклар каби қўли кўксида эди барака топгурни. Энг қизиғи, худди бизнинг тўйлардаги каби гапиришдан олдин микрофонни "бир, бир" дея чертиб кўргани жуда ажойиб чиқди. Хуллас, барчаси завқли эди ва шунга мос равишда завқланиб томоша қилдим. Ўтказиб юборган бўлсангиз, ҳозирги замонда имкони бор, албатта интернет орқали такроран кўринг. Ишонаверинг, бу галгиси аввалгиларидан бошқача бўлди.

P.S. Сўнги вақтларда менга бир "касаллик" ёпишиб олибди. Бирон мақола хаёлимга келиб қолса, айланаверади, айланаверади, ёзмагунимча тинч қўймайди. Биласизми, ҳатто сарлавҳаларини ҳам мен тузмайман, ўзи келади. Мен фақат ёзиб қутуламан, акс ҳолда, на ухлашга ёки бирон бошқа юмуш билан шуғулланишга имкон беради. Юқорида сиз мутолаа қилган мақола ҳам айнан шу каби вазиятда ёзилган ижод маҳсули.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика