RU

Последние новости

19:35"Сурхон" - "Насаф" 0:1 (Матнли трансляция)  16 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  26 19:30Суперлига. ОКМК - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  2 19:10БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" ўз уйида "Ал Айн"ни қабул қилмоқда, Абдуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  36 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 18:00Про лига. "Локомотив" ва "Жайхун" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  6 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  2

38 ёшда фаолиятини якунлаган Анвар Ғофуров ҳақида Новости

38 ёшда фаолиятини якунлаган Анвар Ғофуров ҳақида

Бугун "championat.asia" Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Анвар Ғофуров бутсаларини михга илгани тўғрисида хабар қилди. Шу футболчига қисқача тўхталишга қарор қилдик.

Анвар Ғофуров 1982 йилда Самарқандда туғилган. Футболчилик фаолиятини 2000 йил Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасида бошлаган ўйинчи шу кунга қадар "Динамо", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор" ва "Обод" жамоаларида тўп тепган. 2009 йилда "қалдирғочлар" аъзосига айланган ҳимоячи 2016 йилгача мазкур жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилди. Орада маълум вақт ижара асосида "Обод"да ҳаракат қилди ва 2017 йилнинг иккинчи даврасида қадрдон жамоасига қайтди.

Ғофуров 20 йиллик фаолияти давомида мухлислар қалбидан ўрин эгаллай олди. Футбол ичидаги кишилар ОАВ нишонига камдан кам ҳолларда тушиб қоладиган ҳимоячини майдонда ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган, камтар инсон сифатида таърифлайди.


Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби собиқ бош директори Улуғбек Мирзаев шундай фикрда: "Анваржон нафақат яхши футболчи, зўр инсон ҳам. Биз анчадан бери танишмиз. Камтарлиги, соддалиги туфайли ҳаётда бир неча бор алданган бўлса-да, одамийликни ўз ўрнига қўйишдан чарчамайди. Унга ажойиб фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз. Охирги йилларда деярли мураббийлардек фикрлар, рақибнинг ўйинини таҳлил қила олар эди. Ўйлаймизки, ўзбек футболи тез орада яна бир мураббий билан бойийди..."

Бундан ташқари, Ғофуров шахсияти ҳақида гап кетар экан, садоқат ва фидокорлик сифатларини ишлатмаслик мумкин эмас. У фаолиятининг охирги 11 йилини "Бунёдкор"га бағишлади, жамоани энг қийин кунларда ҳам ёлғизлатиб қўймади. Биздаги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" ва "Ал Ваҳда", Эроннинг "Персеполис", Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клубларидан ажойиб таклифлар олган универсал ҳимоячи "қалдирғочлар"ни ташлаб кетишни лозим топмаган. Футбол соат сайин бизнесга айланиб бораётган пайтда садоқатнинг куни битиб боряпти. Ўзбек футболида-ку анқонинг уруғи! Шундай экан, юқорида келтирилган хориж жамоаларининг номи ҳам Ғофуров учун ўрнимиздан туриб, қарсак чалишимизга етади.

Буффон ёки Златанни майдонда кўриб, ҳайратланасиз. Маълумот учун, Анвар Ғофур тез орада 39 ёшга қадам қўяди. Юртимиздан чиққан аксар ўйинчилар 30 га кирар-кирмас "ўчиб" қолаётганини инобатга олсак, бу ҳам ҳавас қиларли кўрсаткичдир.

Шу ўринда сайтимиз ходимлари ва кузатувчилари номидан Анвар Ғофуровга ўзбек футболидаги 20 йиллик фаолияти, терма жамоадаги ўйинлари ва садоқати учун миннатдорчилик билдирамиз!

Тепада "Бунёдкор"нинг оғир кунларида ҳам жамоа билан бирга бўлгани ҳақида ёздик. "Олтин тўп"нинг 2003 йилги ғолиби Павел Недведнинг шундай фикри бор: "Клуб инқирозга учраса, футболчилар ва юлдузлар жамоани ташлаб кетади. Фақат одамлар қолади!"

Умид қиламизки, Анвар Ғофуров тез орада мураббийлик фаолиятини бошлаб, футболимизни ўзидан-да кучлироқ ўйинчилар билан бойитади. Ҳалол мураббий ва ҳакамлари бор ўзбек футболига фақат одамлар етишмаётгандек...

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика