34 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди
26 мар 2017 22:14
Новости
34 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жермейн Дефо ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Англия-Литва учрашувида рақиб дарвозасини ишғол этди.
34 ёшли ҳужумчи миллий терма жамоа сафида тўрт йиллик танаффусдан кейин қайтишини гол билан нишонлади.
У сўнгги марта Англия терма жамоаси таркибида 2013 йилнинг ноябрида майдонга тушганди. Охирги голини эса терма таркибида ўша йили март ойида урганди.
Дефо Англия терма жамоаси таркибида гол урган энг катта ёшли футболчилар рўйхатида олтинчи поғонада бормоқда. XXI асрда эса Дефодан катта ёшли футболчилардан Фрэнк Лэмпард ва Тедди Шерингем гол уришган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Комментарии