RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

3-саватчадамиз. Ж.Корея ёки Япониядан бири бизнинг гуруҳда бўлмайди! Новости

3-саватчадамиз. Ж.Корея ёки Япониядан бири бизнинг гуруҳда бўлмайди!

Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралаш учрашувларининг иккинчи босқичи ўз якунига етди.

Март ойининг сўнгги учрашувлари якунига етганидан сўнг бизда ФИФА рейтингининг ойга доир жадвали маълум бўлди. Унга кўра учинчи босқичга йўл олган жамоалар таркибида жиддий ўзгариш бўлади. 6-ўриндан жой олиб турган Австралия иккинчи ўринга кўтарилди. Саудия Арабистони эса бугунги дурангдан сўнг бешинчи ўриндан жой олди. Агар терма жамоа ғалаба қозонганида улар иккинчи ўринга чиқиб олардилар. Бундай ҳолда биз билан бир саватчадан Япония терма жамоаси ўрин олган бўларди. Бугунги вазиятда эса араблар Ўзбекистон билан битта саватчадан жой оладиган бўлиб турибди. Япония ва Жанубий Корея эса битта саватчадан жой олдилар. Бу эса улардан биригина бизнинг гуруҳдан жой олади дегани.

Демак, саватчалар қуйидагича кўриниш олган:

1-саватча: Эрон (629 ФИФА рейтингидаги очкоси) ва Австралия (601)

2-саватча: Жанубий Корея (579) ва Япония (577) 

3-саватча: Саудия Арабистони - (559) ва Ўзбекистон (549)

4-саватча: БАА (521) ва Хитой (423)

5-саватча: Қатар (416) ва Ироқ (333)

6-саватча: Сурия (316) ва Таиланд (297)

Бундай ҳолатда биз учун энг мақул гуруҳ қуйидагича кўриниш олиши лозим бўлади: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Ироқ, Сурия. Орзуга айб йўқ, барчасини қуръа ташлаш маросими куни билиб оламиз!

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика