3 нафар футболчи учун мавсум тугади ёхуд Ҳасанов Кубок финалини ўтказиб юборади
27 окт 2014 10:00
Новости
3 нафар футболчи учун мавсум тугади ёхуд Ҳасанов Кубок финалини ўтказиб юборади
Якунига етган турга кўра уч нафар футболчи ҳакамлар томонидан четлатилдилар.
Булар, Жасур Ҳасанов ("Локомотив"), Камолиддин Тожиев ("Пахтакор") ва Даврон Каримқулов ("Металлруг").
"Локомотив" - "Динамо" ўйинининг 83-дақиқасида Жасур Ҳасанов 46-дақиқада майдонга тушган Фирдавс Абдусалимовни уриб юборади.
Бу регламентнинг қуйидаги қисмига тўғри келади.
3-бўлим . 5.42. Учрашувда четлатилган футболчиларнинг хатти-ҳаракатларига кўра уларга қўлланиладиган жазо турлари.
Ж) Ўйин бўлиб ўтаётган ва ҳакамнинг хуштаги янграганидан сўнг атайин рақиб футболчисини турткилаш учун 3та ўйинга четлатилинади.
ПФЛ регламентига кўра Жасур Ҳасанов кейинги учта ўйинни ўтказиб юборади.
"Металлург" - "Пахтакор" учрашувининг 35-дақиқасида Даврон Каримқулов ўйин тўхтатилган вазиятдан сўнг Станислав Андреевнинг юзига туртади.
Регламентда: 3-бўлим . 5.42.
И) Рақиб футболчисини юзига зарба берган футболчи 5тагача ўйинга четлатилиши мумкин.
Бу иш ПФЛда кўриб чиқилади ва унинг жиддийлигиа қараб футболчи 2 ўйиндан 5та ўйингача четлатилади.
Камолиддин Тожиев "Металлург" - "Пахтакор" учрашувининг 87-дақиқасида ҳакам манзили томон айтилган эътирози учун қуйидаги жазога тортилади:
г) ПФЛ расмийлари томон айтилган қўпол сўзлар учун 5тагача бўлган ўйинга четлатиш кучга киради. Ҳудди Каримқулов билан бўлган вазият каби, ПФЛ йиғилишидан сўнг футболчига нисбатан 2тадан 5тагача бўлган дисквалификация амалда қўлланилади.
Шунингдек, бу уч нафар футболчилар 5 миллион сўм миқдоригача жаримага тортилишлари мумкин.
ПФЛни айнан четлатишларга оид регламентини эътиборингизга тақдим этамиз:
5.42.
а) 4та сариқ карточка учун - 1та ўйин
б) Атайин қўл билан тўпга ўйнаш ва сўнгги чора туфайли рақиб футболчини тўхтатганлиги учун - 1та ўйин
в) Жамодоши ёки рақиб футболчиси томон айтилган ҳақоратли сўз учун - 3та ўйингача
г) ПФЛ расмийлари, бош ҳакам, назоратчи томон айтиладиган ҳақоратли сўз учун - 5та ўйингача
д) жамоадоши ва рақиб футболчиси томон айтилган қўпол гаплар учун - 3та ўйингача
е) ПФЛ расмийлари, бош ҳакам, назоратчи томон айтиладиган қўпол гаплар учун - 5та ўйингача
ж) ўйин ва ўйин тўхтатилганидан сўнг рақибини атайин туртгани учун - 3та ўйин
з) рақибини оёғи билан тепканлиги учун - 5та ўйин
и) рақибини юзига урганлиги учун (қўл ва оёқ) - 5та ўйингача
к) жамоадоши ёки рақиб футболчиси билан урушган футболчилар учун - 5та ўйингача
л) атайин жароҳат етказиш мақсадида амалга оширилган қўполлик учун - 5та ўйингача
м) жиддий жароҳатга сабаб бўлган атайин амалга оширилган қўпол ҳаракат учун - 10та ўйингача
н) рақиб футболчиси, мухлислар ва расмий шахслар томон тупурган футболчига - 3та ўйингача
о) икки киши урушиб кетса - 5та ўйингача
п) ўзини қўпол тутганлиги учун - 5та ўйингача
р) трибунада ўтирган мухлисларга нисбатан провакация қилган футболчига - 10та ўйинга қадар
Юқоридаги бандларни бузган футболчилар учун қўшимча 5 миллион сўм миқдорида жарима юкланиши мумкин.
П.С: Учрашув ҳакамлари ўз қайдномаларига айнан қайси бандни белгилаганларини билмаймиз. Якуний аниқ қарор ПФЛ расмий сайтида эълон қилинади.

Комментарии