RU

Последние новости

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  39 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

22 ёшда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Андрей Акопянц ҳозир қаерда? Новости

22 ёшда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Андрей Акопянц ҳозир қаерда?

"Улар қаерда" рукни орқали собиқ футболчилар, мухлислар олқишига сазовор бўлган юлдузлар ва мураббийларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот бериб келяпмиз.

Бугун таклифларни инобатга олган ҳолда Андрей Акопянц ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдик. Тезкор ҳаракат ва бетакрор дриблингга эга футболчи ёдингизда бўлса керак. 

Андрей Акопович Акопянц - 1977 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Фаолиятининг илк йилларида Тошкентнинг "Чилонзор" ва "Истиқлол" жамоалари тўп тепган. Андрей 1996 йили 19 ёшида "Пахтакор" клуби билан шартнома имзолайди. Тўрт мавсум давомида шонли клуб шарафини ҳимоя қилган Акопянц 1998 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган. Орадан бир йил ўтиб эса мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 

"Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари сабаб унга Россия клублари қизиқиш билдира бошлади. Унинг агентлари "Зенит", "Крилья Советов" клублари билан музокара олиб борган бўлса-да, якунда ярим ҳимоячи "Ростсельмаш" (ҳозирги "Ростов") жамоаси билан шартнома имзолайди. У 2000-2005 йиллар оралиғида ростовдонликлар сафида 116 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритган. Акопянц 2006 йилги мавсумни Россиянинг яна бир клуби "Черноморец" таркибида ўтказди. 2007 йили ярим мавсум Беларуснинг "Дарида" клубида ўйнаган футболчимиз кейин Латвиянинг "Даугава"сига кўчиб ўтди. Бу жамоада у бир йил ўйнади. Шундан сўнг яна жонажон "Пахтакор" жамоасига қайтди. Лекин у Тошкентда узоқ қолмади. 2009 йилги мавсумни Самарқанднинг "Динамо"сида ўтказгач, яна Россияга йўл олади. У ерда ФНЛ клублари - "Нижний Новгород", "Луч-Энергия", "Факел", "Химик" сафида тўп тепади. 2014 йилда "Бухоро" жамоаси Андрейни ўз сафига қўшиб олган. Ярим мавсум бухоролик либосида ҳаракат қилган Акопянц иккинчи даврада "Нефтчи"да ўйнайди. Айнан фарғоналиклар таркибидаги ўйинлари билан Ўзбекистондаги фаолиятини якунлайди.

Шундан сўнг Акопянц ўзи учун қадрли бўлиб қолган, қайсидир маънода иккинчи уйига айланган Ростов-Донга қайтди ва 2016 йилгача Ростов вилояти чемпионатининг турли клубларида тўп тепди. Айнан ўша йили Ростов-на-Донунинг "Арсенал 2005" клубида мураббийликдаги фаолиятини бошлади.

Андрей Акопянц Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритган. "Пахтакор" ва терма жамоа либосидаги ёрқин ўйинлари сабаб у мухлислар ёқимтойига айланган. Акопянц миллий жамоа либосида илк бор 1998 йил Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Вега да Силва уни илк бор терма жамоага жалб этганди. У 2000 ва 2004 йилги Осиё Кубокларида иштирок этган. 2005 йил ЖЧ-2005 саралаш босқичидаги меҳмонда Жанубий Кореяга қарши учрашув унинг фаолиятидаги миллий терма жамоа сафидаги охирги ўйин бўлди. Андрей Акопянц бир неча йиллардан бери "Ростов" академиясида болаларга мураббийлик қилиб келмоқда. 


Кейинги хабарларимизда қайси футболчи ҳақида маълумот олишни истайсиз? 


1-сон. Жаҳон чемпионатида қатнашган, "Пахтакор" билан совринларни ютган Ильдар Магдеев ҳозир қаерда?

2-сон. Осиё вице-чемпиони, "Насаф"да порлаган Кенжа Тўраев ҳозир қаерда? 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика