RU

Последние новости

08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  1 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  12 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  54 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  0 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  3 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  39 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22 20:37Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги йиғинга кимларни жалб қилди?  3

2023 йилдан ижарада тўп тепаётган футболчилар учун янги ўзгариш кучга киради Новости

2023 йилдан ижарада тўп тепаётган футболчилар учун янги ўзгариш кучга киради

Теги :  ПФЛ Ижара
Бу ҳақда ЎзПФЛ 19 сентябрь куни Coca Cola Суперлигаси ва Про лига клублари бош мураббийлари ҳамда лига ижроқўми аъзолари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

Икки йил аввал ЎзПФЛ Регламентга 10.11-банди орқали ижарага бериладиган футболчилар масаласини киритганди. Унга кўра, бир клуб бошқа клубга футболчини ижарага бериш йўлида тузиладиган шартномага мазкур футболчининг шу клубга қарши ўйнашини тақиқлаш бўйича банд киритишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган, бундай шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаслиги белгиланганди. Сабаби сўнгги йилларда бу одат урфга кириб, футболчилар ижара орқали шарафини ҳимоя қилаётган клуб сафида ўзининг асл жамоасига қарши тўп суриш имкониятидан мосуво қилинаётганди.

Бунда ЎзПФЛ икки клуб томонидан тузиладиган шартномадан фақатгина тақиқни олиб ташлаганди. Клублар ўзаро шарт эвазига юқоридаги ҳолатни тартибга солиши мумкин эди. Сўнгги икки мавсум давомида клублар бунга риоя қилди. Баъзи ҳолларда бирор клуб футболчи захирада қолиб, ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан келиб чиқиб, ўз футболчисини бепул ижарага беради. Бундай ҳолатда табиийки, иккинчи клуб мазкур футболчининг хизматидан ўзаро ўйинларда фойдаланишни истаса, маълум миқдорда пул тўлаши лозимги кўрсатилади.

ФИФА сўнгги вақтларда бу масалага эътибор қаратди. Учинчи томонларнинг аралашуви масаласи анча долзарб бўлиб, бунда футбол жамоатчилиги иккига бўлиниб улгурган. Баъзилар ўзаро ўйиндаги ҳаракат учун алоҳида шарт қўйилиши керак деб ҳисоблайди. Қолганлар эса бунга қарши чиқади. ФИФА томонидан илгари сурилаётган сўнгги ўзгаришлардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мазкур ҳолатни 2023 йилги мавсумдан бошлаб ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда ижарага берилган футболчи ҳеч бир қаршиликсиз асл жамоасига қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

ЎзПФЛ мазкур ҳолатга футбол жозибадорлигини ошириш ракурси билан қарайди. Биринчи галда мураббийлар ва клублар ижарага берилаётган футболчи масаласида масъулиятни янада аниқроқ ҳис қилади. Иккинчи томондан ўзи асл клубига қарши алоҳида тайёргарлик кўраётган футболчиларга ўзини намоён қилиш учун тўлиқ имконият берилади.

ФИФА июль ойидан бошлаб ижарага берилаётган футболчилар сони ҳамда бир клубга ижарага бериладиган футболчилар сонини тартибга солиш масаласига эътибор қаратган. Қайд этиш керак, ЎзПФЛ 2020 йилдан бошлаб бу каби бандларни Регламентга киритганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика