RU

Последние новости

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

2023 йилда Про лигада 5-ўринни олган клуб ҳам Суперлигага чиқиши мумкин. Қандай қилиб? Новости

2023 йилда Про лигада 5-ўринни олган клуб ҳам Суперлигага чиқиши мумкин. Қандай қилиб?

Теги :  Про лига
2021 ҳамда 2022 йилги мавсум Про лигада 10 та клуб кураш олиб борди. 2023 йилга келиб лицензиялаш талаблари асосида қатнашчилар сони 11 тага етказилди.

Футбол клублари ўзининг аниқ режаси асосида ишлашда давом этса, 2024 йилга келиб Про лига талабини бажара оладиган клублар сони яна ҳам ошиши мумкин.

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 7-бобида Про лига формати ҳақида тушунтириш берилган. Унга кўра, 11 та жамоанинг ҳар бири 10 та уй ва 10 та сафар ўйинида — жами 22 та турда иштирок этади. Шунга кўра дастлабки икки ўринни қўлга киритган клублар Суперлига йўлланмасига эга чиқади. 11-ўринни банд қилган клуб Про лига билан хайрлашади. Про лига ва Биринчи лига ўртасидаги ҳолат эндиликда тўлиқ лицензиялаш натижалари асосида тартибга солинишидан келиб чиқиб, ҳар икки лига ўртасида ўтиш ўйини ўтказилмайди.

Лига Суперлиганинг сўнгги йўлланмаси учун ўтиш ўйини ташкил қилиб келмоқда. Бунда Про лигада иштирок этган жамоа ҳамда Суперлига вакили ўртасидаги тафовут нисбатан камроқ бўлиши инобатга олиниб, ўтиш ўйинига бир неча йилдан буён Про лига жамоасининг стадиони мезбонлик қилади. 2023-йилги мавсум якунида ҳам бу анъана давом этади.

Эндиликда ўтиш ўйинида иштирок этиш учун Про лиганинг учинчи жамоаси бўлишнинг ўзига кифоя эмас. Лига мусобақада 5-ўрин учун ҳам жиддий кураш кечишини таъминлаш мақсадида Про лиганинг бешинчи жамоасига ҳам имконият тақдим этишга қарор қилди. Унга кўра, Про лига мавсуми якунида 3-4-5 ўринларни қўлга киритган уч клуб пойтахт Тошкентда марказлашган плей-офф ўйинларида иштирок этади. Унинг биринчисида 4 ҳамда 5-ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро майдонга тушади. Мазкур беллашув ғолиби уч кундан кейин Про лиганинг учинчиси жамоасига қарши саф тортади. Плей-оффнинг ҳар икки ўйинида ҳам ғолибни асосий вақтда аниқлашнинг имконияти бўлмаса, навбат қўшимча дақиқаларсиз пеналтилар сериясига берилади. Плей-офф ғолиби якунда Суперлиганинг 12-жамоасини ўз уйида кечадиган ўтиш ўйинида қабул қилади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика