RU

Последние новости

14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  0 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  11 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  8 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  1 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  14 11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  3 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  20 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  11 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  1 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3

“2022 йилги ЖЧ олтини учун курашнинг 4 хил якуни – бу катта футбол тарихидир” – Игорь Рабинер “Championat.asia” учун махсус Новости

“2022 йилги ЖЧ олтини учун курашнинг 4 хил якуни – бу катта футбол тарихидир” – Игорь Рабинер “Championat.asia” учун махсус

Хорватия ёки Марокаш ғолибликни қўлга киритади (тасаввур қилинг: Марокаш – жаҳон чемпиони! Унгача эса бор-йўғи икки марта 0:0 ва иккита пенальтилар серияси) – мундиал чемпионларининг тор суперэлитаси кенгаяди.

Ҳозирча бунга эришганлар саккизта: Уругвай (2 марта), Италия (тўртта), Германия (тўртта), Бразилия (бешта), Англия (бир), Аргентина (иккита), Франция (иккита), Испания (битта).

4 миллион 200 минг аҳолига эга хорватлар эса ЖЧни қўлга киритган иккинчи энг кичик давлатга (Уругвайдан кейин) айлана олади. Сўнгра, улар мундиал медалларининг тўлиқ тўпламига эга бўлишади (бронза-98, кумуш-2018 ва олтин-2022), гарчи, мамлакат мустақил давлат сифатида футбол ўйнаганига 30 йилдан камроқ вақт бўлганига қарамай!

Франция ғалаба қилади – тарихда учинчи маротаба ва 60 йил ичида биринчи маротаба бир жамоа кетма-кет иккита чемпионликка эга чиқади. Ҳозиргача Италия 1934 ва 1938 йилларда, шунингдек, 1958 ҳамда 1962 йилларда Бразилия бунга эришган. Дидье Дешам эса икки марта жаҳон чемпиони бўлишга эришган италиялик Витторио Поццодан кейин тарихдаги иккинчи мураббийга айланади. Бундан ташқари, 1998 йилда у сардор бўлган (ўша йилги мундиалда Франция финалда Бразилияни мағлуб этган).

Аргентина ғолиб бўлади – Лео Месси ўзини Диего Марадона билан тенглаштириб, биринчи маротаба ЖЧ совринини кўтаради. Уни Пеле билан солиштирмаган бўлардим. Қирол – қироллигича қолади, Худодан унга соғлик сўрайман!

Бундан ташқари, Аргентина Америкадан ташқаридаги илк чемпионлигига эга чиқади (улар уйда ва Мексикадаги мундиалларда муваффақиятга эришган) ҳамда Марокаш каби Европа терма жамоалари)нинг қаторасига 4 та чемпионликни қўлга киритган ажойиб сериясини бузади.

Сиз ким томондасиз? 

Бугунги ўйиндан сўнг, ота-бола инглизлар менга Марокашни қўллашларини айтишди. Чунки, улар Франция ёки Аргентинани хоҳлашмайди, марокашликлар эса тарихда ярим финалга чиққан илк Африка термасидир. Хўш, нега улар барчасини ўзиники қилмаслиги керак экан?

Игорь Рабинер

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика