RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  13 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  3 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2 Новости

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

 Бир йил муқаддам март ойининг энг сўнгги кунида Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида пойтахт дербиси бўлиб ўтганди. Унда Вадим Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" номинал мезбон бўлганди. Сабаби "қалдирғочлар"нинг уй стадиони чими тайёр эмас эди. 

Учрашувдаги ҳисоб 17-дақиқада очилади. Чап қанотдан Марат Бикмаев олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирган тўпни Достонбек Ҳамдамов дарвозага йўллади - 0:1. Ўзининг собиқ клубини ранжитган Ҳамдамов голини нишонламади ва қўлини юқорига кўтариб "Бунёдкор" мухлисларидан узр сўради. 

Биринчи таймда "қалдирғочлар" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишади. Бурчакдан узатилган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов боши билан дарвозага йўллайди - 1:1. 

Иккинчи тайм ўрталарида чап қанотдан Жалолиддин Машарипов тўпни ҳаводан узатди, ҳаммадан баланд сакраган Драган Черан боши билан гол уради - 1:2. Бу вазиятда Муроджон Зуҳуров тўпга чиқишда хатога йўл қўйганини таъкидлаш лозим. 

Шу тариқа, "Пахтакор" мавсумни иккита ғалаба, "Бунёдкор" эса иккита мағлубият билан бошлайди.


"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:1)
31.03.2019. 2-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18770 томошабин.
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ш.Насибуллаев.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Голлар:
0:1 - Ҳамдамов Достонбек (Бикмаев Марат), 17
1:1 - Мираҳмадов Миржаҳон (Тўхтасинов Нурилло), 35
1:2 - Черан Драган (Машарипов Жалолиддин), 63
"БУНЁДКОР": Зуҳуров Муроджон; Қобилов Ислом; Ғофуров Анвар; Аҳмадалиев Дилшод; Жалолиддинов Жасур (Азимов Сардорбек, 78); Ғиёсов Хуршид; Қаҳрамонов Жавоҳир (Риҳсибаев Санжар, 62); Қодирқулов Санжар; Мираҳмадов Миржаҳон; Тўхтасинов Нурилло; Абдуллаев Абдулла (Иззатов Суҳроб, 43).
"ПАХТАКОР": Қувватов Санжар; Алижанов Ҳожиакбар; Абдуллаев Садриддин (Собирхўжаев Сардорбек, 46); Машарипов Жалолиддин; Черан Драган; Кримец Егор; Ҳамдамов Достонбек (Яхшибоев Жасурбек, 84); Ҳамробеков Одилжон; Сайфиев Фарруҳ; Козак Владимир; Бикмаев Марат (Сидиқов Жавоҳир, 60).
Огоҳлантиришлар: Қодирқулов Санжар, 4; Кримец Егор, 82.




Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика