2018/19 мавсумда "Арсенал"ни янги сардор майдонга бошлаб тушади
11 авг 2018 13:11
Новости
2018/19 мавсумда "Арсенал"ни янги сардор майдонга бошлаб тушади
Янги мавсумда "Арсенал"нинг сардори ҳимоячи Лоран Косельни бўлади.
Сўнгги мавсум бу вазифани Пер Мертезакер бажарган эди, аммо у ёзда футболчилик фаолиятини якунлади.
"Бу таркибнинг сардори - жароҳатини даволаётган Лоран Косельни. Лоран майдонда бўлмаса сардорлик боғичи Петр Чех, Аарон Рэмси, Месут Озил ёки Гранит Жакага топширилади" - дейди Эмери.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" АПЛнинг 1-турида "Манчестер Сити" билан учрашув ўтказади. Баҳс 12 август куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии