RU

Последние новости

21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  0 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  3 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  3 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  7 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  7 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1

2017 йил рақамларда: “Локомотив” учун ортда қолаётган йилнинг энг муҳим саналари Новости

2017 йил рақамларда: “Локомотив” учун ортда қолаётган йилнинг энг муҳим саналари

Теги :  Локомотив
Биласиз, 2017 йил “Локомотив” жамоаси тарихидан зарҳал ҳарфлар билан ўрин оладиган бўлди. Зеро ортда қолаётган йилда “темирйўлчилар” жамоаси ҳам Ўзбекистон чемпионлигини, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритди.

Кетма-кет иккинчи йил “олтин дубль” қайд этилиши жамоа ишқибозларини жуда-жуда қувонтирди. Қуйида “Локомотив” учун 2017 йилдаги энг эсда қоларли воқеаларни санама-сана тақдим этамиз.

 
05.01.2017 / “Локомотив” Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади

2017 йилни Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби сифатида кутиб олган “темирйўлчилар” янги мавсумда ҳам ўз унвонларини сақлаб қолиш мақсадида йил аввалиданоқ таркибни кучайтириш ишларига зўр беришди. Натижада 5 январ санасида Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов “Локомотив” аъзоларига айланишди.

20.02.2017 / “Локомотив” ОЧЛни мағлубият билан бошлади

“Локомотив” учун мавсум-2017 20 феврал куни бошланди. Осиё Чемпионлар Лигаси илк турида Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоаси меҳмони бўлган “Локо” қизиқарли тарзда ўтган беллашувда кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

03.03.2017 / Олий Лига-2017да “Локо” муваффақиятли старт олди

Олий Лига–2017нинг 1-турини ҳам “Локомотив” сафарда бошлади. “Темирйўлчилар” “Машъал” меҳмони бўлишди ва сафарда 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, ички майдондаги юришини ғалаба билан бошлади.



06.04.2017 / “Локомотив” Олий Лига-2017даги илк кутилмаган мағлубиятини қабул қилди

6 апрель куни Олий Лига 5-турида “Локомотив” “Шўртан” майдонида меҳмон бўлди. Олий Лигада жуда яхши старт олган “темирйўлчилар” ушбу ўйинда кутилмаганда 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Лекин айнан манашу учрашувдан сўнг “Локомотив”нинг кетма-кет ғалабалар cерияси бошланиб кетди.

29.04.2017 / “Локомотив” мавсумдаги энг йирик ғалабасига эришди

Олий Лига 8-турида “Локомотив” ўз майдонида “Обод” клубини қабул қилди ва жуда томошабоп тарзда кечган беллашувда 7:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз ишқибозларини қувонтирди.

 
23.05.2017 / “Локомотив” Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади

“Локомотив” кубок баҳсларидаги иштирокини нимчорак финалдан бошлади. Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида “Локомотив” “Қизилқум” билан тўқнаш келди. “Локомотив” стадионида кечган беллашувда “қизил-яшиллар” жамоаси 5та тўп фарқи билан зафар қучишди.

02.08.2017 / Кубок ярим финалида “Насаф” билан тўқнаш келди

“Локомотив” учун кубок финалига чиқиш осон бўлгани йўқ. Жамоа ярим финалда “Насаф” билан тўқнаш келди. Илк ўйинда қўлга киритилган 3:1 ҳисобидаги ғалаба якунда “Локомотив” учун жуда муҳим аҳамият касб этди.

19.11.2017 / “Локомотив” Самарқандда чемпионликни расмийлаштирди

Олий Лиганинг 29-турида “Локо” Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлди. Голларга бой тарзда кечган беллашувда тошкентликлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. Бу эса “Локомотив”ни чемпионат тугашига битта тур қолганида муддатидан аввал 1-ўринни нақд қилганини тасдиқлади.

 
25.11.2017 / “Локомотив” уйда чемпионликни нишонлади

“Локомотив” 2017 йилда ўз тарихида иккинчи бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Чемпионатнинг сўнгги тур ўйинида “Локо” “Бунёдкор”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдан сўнг “Локомотив”га чемпионлик кубоги тантанали равишда топширилди.

 
04.12.2017 / “Локомотив” – Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Ўзбекистон кубоги–2017 финал ўйинида “Локомотив” яна “Бунёдкор” билан баҳс олиб борди. Мухлислар билан тўлиқ тўлган стадионда ўтган беллашувда Марат Бикмаев киритган гол “Локо”га мамлакат кубогини тақдим этди. Уни ОФК президенти Шайх Салмон топширди.

 
14.12.2017 / “Локомотив” – Йилнинг энг яхши клуби

14 декабр куни ЎФФ Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Унда “Локомотив” жамоаси ҳужумчиси, Олий Лига-2017 тўпурари – Марат Бикмаев “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб эътироф этилди.

 
Бундан ташқари 2017 йилдаги мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби – “Локомотив” “Йилнинг энг яхши клуби” дея топилди.

Азиз ишқибозлар, гувоҳи бўлаётганингиздек 2017 йил “Локомотив” жамоаси учун жуда омадли ва совринларга бой йил бўлди. Клубимиз ҳар бир учрашувда сиз – мухлисларимизни ғалаба билан қувонтиришга уринди. Ишонамизки, 2018 йилда ҳам “Локомотив”ни йил сайин ортиб бораётган мухлислари жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этади.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика