2013 йилда Месси “Реал”га ўтиши мумкин эди
13 янв 2018 00:19
Новости
2013 йилда Месси “Реал”га ўтиши мумкин эди
Нашрнинг хабарига кўра, “Реал” аргентиналик футболчини клубга Бэйл келишидан бир неча ой илгари сотиб олишни истаган. Мессинин юристи унинг отаси Хорхе Мессига қироллик клубининг қизиқишлари ҳақида маълум қилган. “Реал” ўшанда ҳужумчи учун 2021 йилга қадар шартнома ва йилига 23 миллиоен евро маош таклиф қилмоқчи бўлган. Хорхега эса бонус сифатида трансфер амалга ошса, 1 миллиоен евро берилиши лозим бўлган. Агар ушбу трансфер амалга ошса аргентиналик спортчи футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланар эди.
Таъкидлаш жоизки, “Реал” ва Мессининг вакиллари иштирокидаги учрашув хусусий самолётлардан бирида бўлиб ўтган. Унда футболчининг ҳуқуқшуноси Иньиго Хуарес, “Реал” президенти Флорентино Перес, “қаймоқранглилар” спорт директори Мигель Пардеса иштирок этган. Манбага маълум бўлишича, Хуарес Хорхе Мессига келишув амалга ошса, “Реал” раҳбарияти Мессининг солиқ тўламаганлиги ҳақидаги айбловлари борасида Испания ҳукумати раҳбари раҳбари Мариано Рахояга “босим ўтказишини” билдирган.
Комментарии