2013 йил Жамшид Искандеровга Франциядан таклиф бўлганмиди? Футболчи “Тезкор Студия”да жавоб берди
30 мая 2020 13:52
Новости
2013 йил Жамшид Искандеровга Франциядан таклиф бўлганмиди? Футболчи “Тезкор Студия”да жавоб берди
Жонли эфир давомида футболчи мухлислар томонидан берилган Франция чемпионатидан тушган таклиф ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.
“Ўшанда мусобақа давомида Уругвай билан ўйинда кутилмаган жароҳат олгандим. Энди бу ҳар бир спортда бўладиган ҳолат ҳисобланади. Ўша пайт биз фақат шунақа гапларни эшитганмиз, холос. Франциядан, Туркиядан, Россиядан таклифлар бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар қулоғимизга чалинганди. Бир томондан ёш бўлганмиз, трансферларга ақлимиз етмаган. Лекин, у таклифлар юз фоизлиги аниқ эмас. У пайтда мен “Пахтакор”да ўйнардим. Барчасини улар ҳал қиларди. Балки, клуб раҳбарларини хабари бўлгандир. Шахсан ўзим билмайман. Ўзимга чиқишмаган бу ҳақда.
2013 йил Туркиядаги Жаҳон чемпионати фаолиятимдаги энг ёрқин турнирлардан бири саналади. Франция билан ўйинни трибунада томоша қилгандим. Рақиб сафида Погба, Умтити, Зума каби футболчилар ўйнашганди”, - дейди Жамшид Искандеров.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2013 йил Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз кичик мундиалда нимчорак финалда Европа қитъаси вакили Грецияни мағлуб этган ҳолда чорак финалгача етиб келишган эди. Ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда эса Францияга 0:4 ҳисобида енгилгандик. Шундай бўлсада ёш футболчиларимиз илк бор ўз ёш тоифаларида жаҳоннинг энг кучли 8 терма жамоаси қаторига киришганди. Бундан аввалги Жаҳон чемпионатларида (2003, 2009) эса гуруҳ босқичидаёқ ўз иштирокимизни якунлашга мажбур бўлганмиз.
Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:
Комментарии