RU

Последние новости

03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  40 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  4 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  0 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  1 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  48 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1 23:32Рэшфордни икки топ-клуб кузатмоқда  0 23:14Италия Суперкубоги. Ўғил отасига қарши ўйнайди!  3 22:50"Тоттенхэм" Англия термаси посбонини нишонга олди  5 22:30Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"даги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади  6 22:08"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади  2 21:51Гвардиола: "Бу шунчаки осон ва оддий иш бўлмайди"  4 21:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкин  1

2012 йил "Андижон" бош мураббийига ким 3га3 таклиф қилган эди? "Металлург" ёки "Локомотив"? Новости

2012 йил "Андижон" бош мураббийига ким 3га3 таклиф қилган эди? "Металлург" ёки "Локомотив"?

2012 йили Андижонда улкан режалар тузиб, узоқ муддат фаолият юритишни мақсад қилиб келган россиялик мураббий Александр Аверьянов бир қизиқ воқеани ҳикоя қилиб берганди.

Муносабатларимиз ҳамон аъло даражада ва ҳозиргача четлатилиши ноҳақ бўлган деб ҳисоблаймиз. Клуб бюджети камтарона эканлиги туфайли, четдан ўйинчи олиб келишга урғу бермай, маҳаллий йигитларга эътибор қаратганди. Кўтарма пули эмас, якуний натижадан келиб чиқиб бонуслар тўланишини шартномага киритшга эришганди. Ҳаммаси билан эмас албатта. Ҳужумга Владимир Шишеловни қўшиб олишганди ва анча фойдаси тегаётганди. Бахтиёр Ҳамидуллаевга нега ишонч билдирмаганлигини тушунишимиз қийин бўлган. Аммо тажрибали инсоннинг қарорларига ҳурмат билан қараганмиз. Жамоа аъзолари яшил майдонда ҳаққоний кураш олиб борганликлари учун рақиблардан енгилганларида ҳам мухлислар жамоанинг ўйинидан норози эмасдилар. Аксарият ёш ижрочиларни муносиб тарбиялаб, охиригача курашишни шакллантиришга эришаётганди.

Нечанчи тур ва қайси жамоага қарши баҳс эканлигини очиқламай қўя қолайлик. Беллашувга тайёргарлик кўриш учун меҳмондаги стадионга кириб келиб, рақиб жамоа мураббийлари билан салом-алик қилишади. Шунда мезбон жамоадаги ёрдамчи устозлардан бири Александр Николаевичнинг олдига келиб, "катта" 3х3 ўйнашга рози бўлганлигини билдирибди. Шунда россиялик мураббий тушунмай, қайта сўраб, нима демоқчи эканлиги билан қизиққан. Суҳбатдоши тушунтириб, ҳозир андижонликлар жиддий қаршиликсиз енгилишса, 2-даврада муаммоларсиз 3 очко уларга ҳадя этилишини изоҳлаган.

Бундай жирканч ўйинларда иштирок этишни ўзига ор билган Аверьянов таажжубини яшира олмай, наҳотки шундай ярамас иллат Ўзбекистон футболида борлигидан ранжиган. Қатъий оҳангда рад жавобини қайтарган ва андижонликлар якунда дуранг қайд этишган эди. Келишувчанлик авж олган мавсумда бундай мураббийга олий лигада ўрин йўқ эди ва бир амаллаб йўқотишнинг ҳам уддасидан чиқилганди. Агар оқимга қўшилиб "сузиш"да давом этганларида, барвақт истеъфоси юз бермасмиди? Ҳануз шу ҳақда ўйлаймиз. Ҳаққоний тарзда фикрлаб, миллионлар ўйинига хиёнат қилмайдиган мураббийлар нега аксарият ҳолларда четда қолиб кетаётганларини тушунгандек бўламиз", - деб ёзилади "Футбол Тайм" телеграм каналида.


Маълумот учун, 2012 йил "Андижон" клуби биринчи даврада сафарда иккита учрашувда дуранг қайд этган экан. 1-турда Бекободда "Металлург" ва 8-турда Тошкентда "Локомотив"га қарши баҳсларда. 


Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика