RU

Последние новости

11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  0 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  5 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  2 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  5 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  19 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  5 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   6 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди Новости

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди

Миллионер блогер Германия кубогида дебют қилди.

Нодир ал Жиндауи олдин фақат ёшлар даражасида ва Германияда қуйи лигада ўйнаган.

2022 йилнинг ёзида вингер "Герта-2"га таклиф қилинган. У клуб сафида "Шимолий-Шарқ" минтақавий лигасида (4-дивизион) ўйнайди.

Бир кун аввал у “Герта”нинг асосий таркибида – Германия кубоги 1/8 финалида “Гамбург”га қарши ўйинда дебют қилди. Бу ўйин унинг профессионал даражадаги дастлабки ўйини эди. Футболчи 27 ёшида дебют қилди.

Ал Жиндауи 1:2 ҳисоби қайд этилаётган пайт 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. 90-дақиқада "Герта" ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча таймга кўчди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол уришди - 3:3.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Нодир пенальтини голга айлантирди ва "Герта"нинг серияда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

Ал Жиндауининг Instagram'да 2 миллион, YouTube'да эса 1,75 миллион обуначиси бор. Блогер Германияда туғилган, аммо келиб чиқиши фаластинлик ҳисобланади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика