RU

Последние новости

00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  6 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  5 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   9 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  13

18 ёшида Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган Валерий Кечинов ҳақида Новости

18 ёшида Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлган Валерий Кечинов ҳақида

Футболда ҳужумчининг биринчи галдаги вазифаси гол уриш ҳисобланишини жуда яхши биласиз.

Юртимиз футболи тарихида ўз ишини қойилмақом даражада уддалаган ҳужумчилар етарлича топилади. Бахтиёр Ҳамидуллаев, Шуҳрат Мирҳолдиршоев, Анвар Солиев. Биз бугун 1992 йил мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган Олий лигада тўпурарлик мақомини қўлга киритган Валерий Кечинов ҳақида гаплашамиз ва унинг фаолиятига нигоҳ ташлаймиз.

Ҳамма қатори кўча футболидан чиққан Кечинов Тошкентнинг “Трактор” жамоасида футбол сир-асрорларини ўргана бошлади. Унинг биринчи мураббийи отаси, “Пахтакор” жамоасида фаолият олиб борган, республика тоифасидаги ҳакам – Виктор Кечиновдир.

Айнан ушбу мутахассис мураббийлигида у тўп билан муомала қилишни ўрганди, илк қадамларини ташлади. “Трактор”даги ўйинларини кузатган “Пахтакор” мураббийлари уни клубнинг маҳсус гуруҳига олишади. У ўша пайтларда Тошкент чемпионатида кўплаб голлар уриб тўпурарга бериладиган совринни қўлга киритганди. Айнан шунинг ҳисобига у СССР ўсмирлар терма жамоасининг мураббийларини назарига тушади ва термага чақирилади. Билсангиз, аввалари собиқ иттифоқ даврида “Валентин Гранаткин” хотира турнири ўтказиларди. Ушбу мусобақада олдин Миржалол Қосимов ҳам ўсмирлар терма жамоаси билан бош совринни боши узра баланд кўтарганди. Кечинов ҳам терма жамоа билан мазкур мусобақада зафар қучади.


1991 йилга келиб махсус гуруҳдан “Пахтакор” ўринбосарлари жамоасига қабул қилинади ва тўлиқ бир мавсум ўйнайди. Асосий таркибда фақат битта учрашувда қатнашди. У ҳам бўлса СССР кубоги доирасидан ўрин олган Липецкийнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашувда беш дақиқагина ҳаракат қилди.

Юртимиз 1991 йил 31 авсутс куни истиқлолга юз тутди. Кейинги йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионати, Олий лига баҳслари ўтказила бошланди. Бу пайтга келиб у “Пахтакор”нинг асосий ўйинчисига айланиб бўлганди. Эндигина 18 ёшга қадам қўйган Валерий жамоадошларининг кўмаги ва ўзининг меҳнати билан чемпионат тўпурарлари орасида 24та гол билан биринчи ўринни эгаллади ва мамлакат чемпиони, йил якунида мавсумнинг “энг яхши футболчиси” эътирофига сазовор бўлди.

Буни қаранг ҳали 20га ҳам кирмаган футболчи қанчадан, қанча тажрибали футболчиларни ортди қолдиришни уддасидан чиқа олди. Бўлмаса, ўша йиллари жамоада кучли футболчилар кўп эди. Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Олег Синелобов, Рифат Галиев каби етакчилардан ўзиб кетди. Тўпурарлар рўйхатида ундан кейинги ўринни қўқонлик футболчи Рустам Абдуллаев банд қилди. Ўша пайтларда жамоада молиявий муаммолар юзага келганига қарамасдан охиригача кураш олиб боришди. Жамоадан Шквирин, Қосимов, Абдураимов, Оганесьян, Пятницкийлар бошқа клубларга кетиб бўлганди. Уларнинг ўрнини эса ёш футболчилар тўлдиришди.


1993 йилнинг иккинчи даврасида Кечинов Москванинг “Спартак” жамоасига трансфер қилинди. Тўғри, у дарҳол жамоага қўшилиб кета олмади. Бошида бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Айниқса, Киевнинг “Динамо”сига қарши ўйинда оғир жароҳат олди ва кўпгина учрашувларни майдондан ташқарида кузатишга мажбур бўлди. Аслида соф ҳужумчи бўлган Кечиновни Олег Романцев келгач ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйишни бошлади.

Билсангиз, Романцев ўзининг ғалати қарорлари билан доим ҳайрон қолдириб келган, ўз принципларидан ҳеч қачон четга чиқмасди. Кечиновдан ҳимоячиларга ҳам ёрдамга келиши талаб қилинарди. Албатта, ўзи учун ноқулай позицияда ҳаракат қилиш айрим ноқулайликларни келтириб чиқариши табиий. “Спартак”даги етти йиллик фаолиятидан сўнг “Сатурн”, “Шинник” клубларида тўп тепди ва футбол билан хайрлашди.

Ҳужумчи 1992 йилда Ўзбекистон терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурганди. Рустам Акрамов футболчига учта учрашувда ўйнаш имкониятини беради. Ҳаётини кейинги йилларини Россияда ўтказган футболчи шу юрт фуқаролигини қабул қилади. Дастлаб Россия ёшлар терма жамоаси, сўнг миллий терма жамоада 10дан ошиқ ўйинларда майдонга тушди. Гарчи, футболимизга кўп ҳам фойда бермаган бўлсада, Олий лигада биринчи тўпурар сифатида тарих зарварақларига кирди. Бугунги кунда Суперлигада 18 ёшли футболчининг барчадан устун келиб тўпурарга айланиши эса амримаҳол.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика