RU

Последние новости

22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  3 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  8 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  4 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  27 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  3 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  5 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0

18-тур Превьюси. "Атлетико" серияни давом эттира оладими, Месси бу сафар кимга жаримадан гол уради? Новости

18-тур Превьюси. "Атлетико" серияни давом эттира оладими, Месси бу сафар кимга жаримадан гол уради?

Бугун 18-турнинг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтади.

Испания. Ла Лига. 
18-тур "Леганес" – "Атлетик Бильбао"
2017 йил 14 январь; 17:00 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


18-турнинг дастлабки ўйинида "Леганес" ўз уйида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилади. Басклар ниҳоят сафардан ғалаба билан қайта олармикинлар, ёки мезбонлар мухлислари қаршисида уялиб қолмаслик учун рақибни хафа қилишадими? 

"Леганес" Ла Лигадаги дебют мавсумини ўтказаётганидан хабарингиз бўлса керак. Табиийки, "жон сақлаб қолиш" энг олий вазифа саналади. Ҳозирча "ўрмончилар" турнир жадвалида 16-поғонани эгаллаб турибди. Хафли зона билан орадаги масофа бор йўғи 4 очко. Примерада жамоа 4 марта зафар қучди ва уларнинг биттасигина ўз уйида нишонланди. 12-турда "Осасуна" мағлуб этилганди 2:0, ундан сўнг дебютант яна икки бор ўз майдинида баҳс ўтказди, "Вильярреал" (0:0) ва "Эйбар" (1:1) билан дурранг. 

Майдонга туша олмайдиганлар: 
"Леганес": Дарвозабон Хон Андер Серантес ва ҳимоячилар Диего Рико, Алберто, Коне, Роберт Ибаньес жароҳат олган бўлса, ярим ҳимоячи Унаи Бустинса эса дисквалификация туфайли ўйинни четдан кузатади.
"Атлетик": Агер Акете ва Йерай Алварез 


Сўроқ остида: 
"Леганес": Виктор Диас ва Александр Шимановски.
"Атлетик": Де Маркос ва Иньиго Лекуе

"Атлетик" бу мавсумда меҳмонда яхши ўйнай олмаяпти. Унда нега 7-ўрин деяпсизми? Бу натижа учун жамоа ўз майдони ва мухлисларига ташаккур айтиши зарур. Айнан уй жамғарилган муҳим очколар сабаб еврокубок йўлланмасига яқин турибди. 

Сафарда жамоа 8тадан 5та ўйинда мағлуб бўлди. Ўша ўйинларда бор йўғи 7та гол ура олишди басклар. Шунингдек, ҳимоядаги муаммолар ҳақида ҳам айтиб ўтиш лозим. 


Статистика ва ўзаро учрашувлар тарихи:

Ие узр, бу рақиблар бугунги кунгача бевосита майдонда тўқнаш келишмаган. 

"Атлетик" сафарда ўтган оҳирги 5 учрашувда бор йўғи 1 марта дуррангга эришди, қолганларида рақиб ғалабани нишонлаган.

"Леганес" ўз уйида 3 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмайди. 

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, ҳар икки жамоа омадини ҳужумдан қидиради ва томошадинлар зерикиб қолишмайди деб ўйлаймиз. 


Турнир жадвали. Ушбу турдан аввалги ҳолат


Испания. Ла Лига. 
18-тур "Барселона" - "Лас-Пальмас"
2017 йил 14 январь; 20:15 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


"Барселона" асосий рақиби, чемпионат пешқадами "Реал Мадрид"дан 5 очкога ортда қолмоқда, етмаганига, "қаймоқранглилар" клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига кетгани сабаб қолдирилган, "Валенсия"га қарши ўйин ҳам бор. 

Вазият унчалик яхши эмас. Аммо, лекин, бироқ... МСН учлиги одатдагидек яхши формада. Суарес куни-кеча "Барса" сафидаги 100-голини уришга эришди. Месси бир-неча ўйиндан буён жаримадан гол урмоқда. Ҳужум чизиғининг яна бир вакили Неймар ҳам жуда узоқ давом этган голсиз сериясига оҳирги ўйинда якун ясади.   Бу учлик навбатдаги учрашувда ҳам рақиб дарвозабонини бир неча бор ранжитишга тайёргарлик кўрмоқда. Машҳур мураббийлардан бири айтганидек, "сиз ўйинларингизни ютаверинг, титул кейинроқ ўзи йўлингиздан чиқади". 

Қолганларни билмадик-ку, Месси худди шундай йўл тутмоқда чоғи. У хатто "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросимига ҳам бормай, жарима зарбаларини машқ қилди. Баъзилар, а нима, у бу ишни билмасмиди машқ қилади. У ҳеч нима ютмаслигини билгани учун ҳам бормаган, деганлар бўлди. Майли, бу энди сиз билан бизни эмас, Мессининг иши. 

Асл сабаб нимада бўлса ҳам, олиб борилган машғулотлар самарасини расмий ўйинларда кўриб турибмиз. 

"Кўк-анорранглилар" сафида йўқотишлар йўқ, ҳамма соғ-саломат. Кубок баҳсидан сўнг, кайфият ҳам чоғ. Футбол дунёси юлдузлари ижросида томошабоп ўйин кўришга умид қиламиз. 

(P.S: "Барселона" ва "Реал" мухлисларидан ёзилган бирор гап, ёки бошқа масалада тортишмасликни сўраймиз. Биздан эххеее неччи километр узоқда футбол ўйнаётган ва ундан завқ олаётганларни деб ҳамюртимизни ранжитмайлик. Асл мухлис арзимаган сабаб билан жамоаси учун "жангга" кирмайди)

Меҳмондаги ўйинларда "Лас-Пальмас" ижобий натижаларга эриша олмаяпти. 8 ўйинда 5 очко, мақтанишга арзийдиган натижа эмас албатта. 10 та гол урган жамоа ўз дарвозасидан 16 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бу эса "Лас-Пальмас" ҳимоясида етарли муаммолар борлигини кўрсатиб турибди. Ва бугунги учрашувда "Барса" улардан унумли фойдаланиб қолишга интилади. 

Оҳирги 5 ўйинда "Лас-Пальмас" 3 бор ғалаба ("Уэска", "Спортинг Хихон" ва "Атлетико") қозонди ва 2 марта мағлуб (иккиси ҳам "матрасчилар" билан учрашувда) бўлди.

Майдонга туша олмайдиганлар: 
"Лас-Пальмас": Педро Бигас, Хосе Артильес.

Сўроқ остида: 
"Лас-Пальмас": Дани Кастельяно, Серхио Араухо ва Давид Симон.


Бугун бўлиб ўтадиган барча учрашувларни aleziya.com сайти орқали жонли тарзда томоша қилишингиз мумкин!!!


Испания. Ла Лига. 
18-тур. "Атлетико Мадрид" — "Бетис" 
2017 йил 14 январь; 22:30 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


"Матрасчилар" йўқотадиган очколарини йўқотиб бўлишди. Аввалги мақоламизда айтганимиздек, чинакамига юқори ўринларни эгаллаш нияти бўлса, пойтахтликлар фақат ғалаба қозонишлари зарур. Жамоа инқироздан ўтиб олгандек, сабаби оҳирги 5 турда "Атлетико" 1 мартагина мағлуб бўлди (яна 3 ғалаба ва 1 дурранг). Қизиғи, ўша 4 баҳсда жамоа дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмади;  

"Атлетико" "Бетис"ни 6 ўйиндан буён мағлуб этади ва уларнинг 4тасида гол ўтказиб юбормаган. 

Пойтахтликлар "Бетис"га Ла Лига доирасида 2011 йил декабрь ойида сўнгги бор мағлуб бўлган. Ўшанда учрашув "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтган ва меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучган. Ўша ўйин "матрасчилар"нинг Грегорио Мансано қўл остидаги сўнгги ўйини бўлганди. 

"Бетис" сафарда ўтган оҳирги 6 ўйиннинг 5тасида мағлубият аламини тотиб кўрди ва 1та ўйинда 3 очкога эга чиқди; 

Жамоа ҳужумчиси Кевин Гамейро бу мавсумнинг ўзида шериги Антуан Гризманнга тўпни 4 бор етказиб берганидан сўнг, француз гол уришга эришган. Бу чемпионатда, айнан бир шеригига тўп оширилгандан сўнг, энг кўп гол урилган вазият сифатида қайд этилди;

Ҳисобни очгандан сўнг очко йўқотмаган, яъни албатта ҳалаба қозониш борасида "Бетис" Ла Лиганинг энг яхши ва ягона жамоаси ҳисобланади; 

"Бетис"га қарши 5 ўйиннинг 4тасида Кевин Гамейро албатта рақиб дарвозасига йўл топа билган;

Гризманн ҳисобида ҳозирги вақтда 4та голли узатма бор. Мисол учун аввалги мавсумда (бутун мавсум давомида) Антуан тўп етказиб берганидан сўнг жамоадошлари 5 бор гол уришган холос.

Рубен Кастро "Бетис"нинг муҳим ўйинчиларидан бири. У жамоага қўшилганидан сўнг, умумий голларнинг 46,4% да бевосита иштирок этган (71 гол ва 19 та пас).


Испания. Ла Лига. 
18-тур. "Депортиво" – "Вильярреал"  
2017 йил 15 январь; 00:45 Тошкент вақти (Учрашувни жонли эфирда Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX томоша қилишингиз мумкин)


"Депортиво" тахмин қилинганидек, жадвалнинг қуйи поғоналаридан бирини эгаллаб турибди. Сафардаги ўйинларда жамоа ишлари юришмаяпти. Бу мавсум ла-коруньяликлар сафарда бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмади. Ўз уйида эса вазият бироз яхшироқ: 4 ғалаба – дурранг – 3 мағлубият. "Депор" мухлисларга манзур келувчи ўйин намойиш этмоқда. Ўртача ҳисобда жамоа 1,88 гол уриб, 1,25 тадан гол қўйиб юбормоқда.

"Вильярреал" янги йилни кўтаринки руҳда бошлади. "Сариқлар" кимсан "Барселона"ни мағлуб этишларига бир неча дақиқа етмай қолди. "Вильярреал" назаримизда нафақат Испаниянинг, балки бутун Европанинг — энг муросали клуби. Балки, 6 дурранг кучли учликка кириш учун камлик қилар, лекин "Вильярреал" 30 очко билан 5-ўринда бормоқда. Уларнинг учдан икки қисми "Эль-Мадригал"да қўлга киритилган. Жамоа минимал ҳисобда бўлса ҳам, ғалаба учун майдонга тушади (жамоа шу мавсумнинг ўзида 3 марта 0:0 ҳисобдаги дуррангги имзо қўйди). 

"Депортиво" майдонида ўтган 8 тўқнашувнинг 6 тасида ҳар икки жамоа футболчилари гол уришга эришган. 


Аввалги ўйинлардан келиб чиқсак, "Депортиво" ўз майдонида ҳужумга катта эътибор қаратиши ва доим ҳам ҳимояда ишончли ўйин намойиш этолмаяпти. Шу сабабли ҳам бизни ҳар икки жамоа ижросидаги голларга бой учрашув кутиб турибди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика