RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

16 ёшда умуртқасини синдирган спортчи 17 ёшда — Евро тарихидаги энг ёш футболчи. Кацпер Козловски тарихи Новости

16 ёшда умуртқасини синдирган спортчи 17 ёшда — Евро тарихидаги энг ёш футболчи. Кацпер Козловски тарихи

Топ клубларнинг янги нишони.

Гуруҳ босқичи иккинчи тури доирасида Испания – Польша (1:1) беллашуви кўпчилик учун оддий бир ўйиндек ўтиб кетди, лекин у тарихда қолиши аниқ. Камида Европа чемпионатлари тарихида "Энг ёш футболчи" майдонга тушгани учун: Кацпер Козловски (17 ёш ва 246 кун) Англия термаси вакили Жуд Беллингемнинг рекордини (103 кунга) янгилади.

"Тезроқ қайт, козёл!"

2020 йил 10 январь куни Кацпер "Погонь" футбол клубининг бошқа ўйинчилари – Оскар Каленик, Марцел Ведриховски ва Мачей Журавски билан – автофалокатга учради. Улар ҳаракатланаётган машина чоррахада бошқа автоулов билан тўқнашади.

Вазият у қадар жиддий эмасдек туюларди. Уч нафар футболчига ҳеч нима бўлгани йўқ, аммо ҳайдовчи ёнида ўтирган Кацпер умуртқа поғонасининг учта суягини синдириб олди. У яқинда 16га тўлган, ниҳоят асосий таркибда мунтазам ўйин амалиётига эга бўла бошлаганди. Кутилмаганда бу воқеа.

Кацпер шифохонада 5 кун даволанишига тўғри келди. Жарроҳлик амалиётига зарурият қолмади, лекин тикланиш жараёни тез бўлишига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ эди. 

"Ҳозир мен корсет тақиб олишимга тўғри келмоқда. У умумртқа поғонасини ҳимоя қилади ва зарур қисми тикланишига ёрдам беради, — дейди Козловски "Super Express"га. — Ўтган ҳафта қилинган компьютер томографияси суяклар тўғри ўсаётганини кўрсатди. Бироқ ҳали ҳам сабр ва вақт керак".

Кацпер уч ҳафта корсетда юрди ва ярим йил тикланиш жараёнини бошидан ўтказди. Жуда қийин эди ва 2019/20-йилги мавсумда у бошқа майдонга тушмади.

Клубда Козловски ҳали ўзгартириб бўлмас футболчига айланиб улгурмаганди, лекин U-17 термаси аъзолари қаттиқ хафа бўлишди. Жамоа етакчиси ва ўнинчи рақамини қўллаш мақсадида улар бир хил футболкаларда расмга тушишди, унда шундай ёзув ҳам бор эди: "Козел, тероқ қайт".

"Бу жуда ажойиб. Мен йигитларга раҳмат айтдим, — дейди Козловски. — Автофалокатдан сўнг, кундан-кунга ахволим яхшиланаётган бўлса-да, тушкунликка тушиб қолгандим".

"Погонь" Кацпернинг онаси учун квартира олиб берди. Мақсад футболчи тикланиш жараёнида онаси ёнида бўлиши, ёрдам бериши (бу воқеагача қахрамонимизнинг онаси бошқа шаҳарда истиқомат қиларди). Козловски мунтазам равишда спорт формасини тиклаб борарди ва 2020 йил октябрида Польша чемпионати учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Бу пайтга келиб у эндигина 17 ёшни қаршилаганди.


"Менинг қиз ўртоғим — футбол тўпи". Козловски ҳамма ерда футбол ўйнарди, ўқитувчилари бу борада ҳазил ҳам қилишган

"Кацпернинг туғма иқтидори бор, — деганди Михал Зигонь "Погонь" академиясининг 2002 йил туғилган футболчилардан иборат жамоаси мураббийи "Sportowe Fakty"га берган интервьюсида. — У спортнинг исталган тури билан шуғулланиши мумкин эди. Агар Козловски футболчи бўлмаганида, спортнинг бошқа туридан мамлакат термасига қабул қилинарди. Академиядаги болалар ҳар сафар волейбол ёки баскетбол ўйнаганида, у жамоадошлари сафида ажралиб турарди. Мисол учун, баскетболда саватчани аниқ нишонга олар, тўп билан яхши ҳаракатланар ва кутилмаганда йўналишини ўзгартира оларди. Унда туғма ўйинни тушуниш хислати бор. Бу қобилият".

Бундай универсаллик Кацперда оиласи туфайли ўтган. Унинг ота-онаси ҳам спортчилар: отаси Мариуш "Гвардию Кошалин" футбол жамоаси таркибида тўп тепган (ҳозир Польша учинчи лигасида ҳаракат қилади), ўзига хос форвардни, жасурлиги ва жанговар характери учун қадрлашади, она Иза дзюдо билан шуғулланган.

Козловски ҳам "йўлини" Кошалинда бошлаган. 10 ёшигача фақатгина кўча-кўйда футбол ўйнарди. У шу қадар кўп футбол ўйнардики, маҳаллий аҳолининг эътирофига сазовор бўлган. Мактаб ўқитувчилари Кошалин кўчаларида беш нарса ўзгармаслиги айтишган: уйлар, дарахтлар, чегараловчи деворлар, машина тураргоҳи ва тўп тепаётган Кацпер Козловски.

13 ёшида Козловскини маҳаллий "Балтик"га таклиф қилишди. Ҳозир бу клуб ҳам учинчи лигада.

"Маълум вақт ўтгач, Кацпер буюк футболчи бўлиш учун етарли салоҳиятга эга эканини тушуниб етдик, — дейди Якуб Гусейко, Козловскининг "Балтик"даги мураббийи. — Биз Ревалдаги мусобақада катта жамоаларга қарши майдонга тушдик — "Погонь" ва "Лехия" каби. Ва зафар қучдик! Кацпер мусобақада бошқа иштирокчиларидан кескин ва яхшироқ ўйнарди".

Тахминан ўша вақтларда Кацпер "Погонь"га кўчиб ўтади.

"Козловски — ўз кучига ишонувчи йигит, — дейди "Погонь" академияси мураббийи Патрик Дабровски "Sport.pl"га берган интервьюсида. — Шу билан бирга у ўз кучига ишониш ва катта кетиб қолиш ўртасидаги мувозанатни тўғри сақлай олади. Бу жиҳат унга майдонда катта ёрдам беради. У дриблингини ишга солишдан ва ностандарт ҳаракатларни амалга оширишдан чўчимайди. Бу ёш футболчилар учун ноёб ҳодиса, сабаби улар аксар ҳолларда ўзларини чеклаб қўйишади. Ёшроқ футболчилар майдонда нисбатан соддароқ йўлни танлаб, хато қилмасликка ва шу йўл билан кўпроқ дақиқаларга эга бўлишга уринади.

Кацпер бор эътиборини футболга қаратган. "Погонь" академияси йиғинларининг бирида унинг хонасига мураббий Мацей Матенько киради. У барча йигитларни йўқлаётган ва улар ҳақида яқиндан кўпроқ нарса билишга уринарди.

Козловски саволларга истамайгина жавоб берар ва параллель равишда тўпни ўйнатарди. Бир-икки дақиқа ўтиб Матенько сўради: "Менга қара, сенинг қиз ўртоғинг борми ўзи?".

Кацпер тўпга ишора қилиб, жавоб берди: "Мана менинг қиз ўртоғим".

Козловски — акселерат (ёшига нисбатан тезроқ ривожланаётган бола). У тенгдошларидан бақувватроқ кўринади ва майдон марказида ўзидан анча катта спортчи билан чекловларсиз кураша олади.


Кацпер жуда тез катта бўлган:

• 14 ёшида 18 ёшлилар билан Польша ўсмирлар чемпионатида ҳаракат қиларди. Марказий ярим ҳимоячи позициясидаги 15 ўйинда 9+4.

• 15 (туғилган куни ўтиши биланоқ) "Погонь" ўринбосарлар таркибида учинчи лигада дебют қилди ва ўша ўйиндаёқ гол+пас.

• 15 (ярим ёш)да Польша чемпионатида захирадан майдонга туширилди.

• 17 ёшида (туғилган кунидан кейиноқ) "Экстракласса"да "Ягеллония"га қарши асосий таркибда майдонга тушди (3:0).


Нега Кацперга бу қадар ишонишган ва ёшлар таркибида узоқ ушлаб қолишмаган?


• Бошқа жамоалар даражасидан ўтиб кетган. У ўсмирлар сафида ҳам, ёшлар таркиби учун ҳам ҳаддан зиёд яхши эди. Имкон бўлса, нега асосий таркибга жалб қилмаслик керак?

Мана бир неча йилдирки Кацпер Европа топ клублари кузатувида. "Манчестер Юнайтед" скаутлари унинг ўйинларини ўрганиб чиққан, Германиянинг "Байер" клуби эса футболчини малака оширишга таклиф қилган. Козловски сафардан қайтгач: "У ерда "Погонь"да йўқ бўлган бирор муҳим деталь ёки жиҳатни кўрмадим. Барчаси деярли бир хил", — деган эди. Ҳар ҳолда академия директори Дариуш Адамчук йигитчанинг сўзларини шундай етказган.

2020 йил "Погонь" таркибини "тозалади" ва Кацпер кўпроқ ўйнаши учун замин ҳозирлади. Клуб 16 ёшли иқтидор эгаси учун тажрибали ярим ҳимоячи билан хайрлашди.

"Биз Лига юлдузларидан бири Звонимир Кожуль билан шартномани узайтирмасликка қарор қилдик (2018/19-йилги мавсумда 9+9 ва 2019/20-йилги мавсумда 3+2). — дейди Адамчук. — Бу нормал ҳолат. Кацпер келажакда буюк футболчи бўлади. У эндигина 16 ёшда эди, Звонимир эса — 27да. Шу сабабли, бу оддий, мантиқан тўғри қарор эди".

Ёш полякнинг трансфер қиймати ҳозирнинг ўзида Transfermarkt маълумотига кўра, 5 миллион евро туради, март ойида Кацпер илк бор мамлакат термаси сафида майдонга тушди. Исландияга қарши ўйинда голли узатмани амалга оширишга ҳам муваффақ бўлди.




Ҳозирча "Погонь" ўз юлдузи билан хайрлашгиси келмаяпти. Аммо Кацпер Польша таркибида кўпроқ ўйнаб "Евро-2020"да ўзини кўрсата олса, тақдирга тан беришдан бошқа чора қолмайди...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика