"12-мухлис"да "Таhlil_Таnqid"
14 мар 2015 08:00
Новости
-Ўзингиз хақингизда қисқача маълумот берсангиз.
-Исми шарифим Суннатилла Исломов, 1984 йил Тошкент шахрида туғилганман. ОАВда ишлайман, уйланганман бир нафар ўғил фарзандим бор.
-Футбол сиз учун нима?
-Футбол мен учун ҳам қувонч, ҳам алам, ҳам асабларнинг чарчаши. Унга 6 ёшимдан меҳр қўйганман, бунга онам сабабчи бўлганлар.
-Ўзимиздан ва хориждан қайси клубларга қачондан ва нима учун муҳлислик қиласиз.
-Ўзимиздан "Локомотив" муҳлисиман. Бу клуб 2002-йил ташкил топган, ўша пайтдан бефарқ эмасман. Маълумки 2002-йил "Пахтакор", 2008-йил "Бунёдкор" чемпионликда гегемонга айланишди. "Локомотив" мақсадлари 2011-йил жиддийлашиб 1-лигадан олий лигага йўл олиши ва пойтахтнинг икки клубига рақобат қилиши менда ижобий таасурот қолдирди ва жамоага мухлисликни кучайтирдим. Хориждан "Ювентус" мухлисиман. 1996-йил "Аякс"ни ютиб чемпионлар лигаси ғолиби бўлгач, шунингдек Р.Баджо, Раванелли, Дел Пиеро каби футболчиларнинг ўйинлари сабаб бу жамоага мухлис бўлганман.
-Стадионда туриб кўрган биринчи ўйинингиз қайси эди.
-Адашмасам 1996-йил МҲСК стадионида МҲСКмиди, "Пахтакор"миди аниқ эсимда йўқ "Навбаҳор" билан ўйнаганда дадам ва ўртоқлари билан кўрганмиз.
-Шу пайтга қадар ҳаётингиз давомида кўрган ўйинларингиз орасида энг яхши, қизиқарли, қадрли ва аламли ўйинларни эслаб ўтсангиз.
-Бундай ўйинлар кўп. Масалан 2005-йил Ўзбекистон-Қувайт 3:2 ўйини эсимда қолган энг яхши ўйинлардан. Қадрли ва қизиқарлиси Саудия Арабистонини 3:0га ютганимиз, Шацких ва Жепаров гол урганди. Аламлиси Ж.Кореяга 1:5 ютқазганимиз.
-Сизнингча Ўзбекистондаги энг кучли мураббий ким.
-Мен учун Рауф Инилеев бошқалардан кучлироқ, унинг футболга бўлган ёндошуви ўзгача.
-Терма жамоамизнинг сўнгги паллалардаги омадсизлигини қандай изоҳлайсиз, масалан ЖЧ-2014, ОК-2015.
-Буни етарли шарт шароитларни вақтида яратиб берилмагани билан изохлайман. Бизни ҳам омадимиз келади қачонки маъсул доира вакиллари ўз ишига маъсулият билан ёндошса.
-Мухлисларни стадионга қайтариш учун энг аввало нималар қилиниши керак.
-Европада футбол байрам, унга пул тиккан одам даромад олади. Бизда эса... Маркетинг ва менежерларимиз ишлаши керак. Албатта томошабинларнинг майдонга келиши ўша чемпионатнинг соғлом рақобат остида кечишига ҳам боғлиқ. Фаворитлар ҳамма мамлакатларда ҳам бор аммо яққол ғалаба қозониш билан саҳналаштирилган ғалабали баҳсларни мухлислар ажратиб олишади ва келаси сафар майдонга ошиқмайдилар. Менежерлар ишлаши керак. Соғлом рақобат остида ўтадиган ҳар қандай беллашувни стадионда кузатиш барибир мароқли.
-Бу йил олий лигада кимлар ўзини кўрсатади деб ўйлайсиз.
-Бу йил "Пахтакор"дан Машарипов, Сергеев, "Бунёдкор"дан албатта Рашидов ва жамоанинг ёшлари, "Локомотив"дан Корян ва Шоаҳмедов, "Насаф"дан Коблаш ва Ҳамробеков, шунингдек Шерзод Ҳакимов, Вячеслав Шевченко, "Олмалиқ"дан ҳам кимлардир ўзини кўрсатади.
-Сизнингча олий лигада нечта жамоа бўлиши керак ва қандай форматда ўтказилиши керак.
-Мен олий лигада 12 жамоа қатнашиши тарафдориман. Дастлаб уй-сафар тизимида икки давралик 24 ўйин бўлса, кейин 1-6 ва 7-12 ўринлар бир давралик (қуръа орқали уйда ёки сафарда ўйнаши аниқланади) 6та ўйин ўтказишади.
-6 ойлик ва 1 йиллик шартномаларга муносабатингиз.
-Чунки жамоаларимизнинг мақсадлари жиддий эмас ва футболчиларимиз ҳам бир хил темпда ўйнай олишмаяпти.
-ОЧЛда қатнашаётган тўртта жамоамиздан қайси бири узоқроққа бора олади деб ўйлайсиз.
-2 турдан кейин аниқ айтиш қийин. Барча жамоаларимиз узоқроққа боришини тилаб қоламан.
-Лойиҳамизнинг анъанавий бир саволи бор: охирги ўқиган китобингиз.
-Шуҳрат Жабборовнинг "Ўзбекистонда ким қандай яшайди" китобини ўқидим.
-Биринчи ёзган мақолангиз ҳеч эсингиздан чиқмаса керак.
-Ҳа албатта, Рустам Қосимжоновнинг шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида ёзгандим.
-Спортнинг яна қайси турларига қизиқасиз.
-Бокс ва теннисга қизиқаман. Фаррух Дўстов ва Денис Истоминга мусобақаларда омад тилаб ўтираман. Баскетбол ва хоккейни ҳам кўриб тураман баъзида. Ўқувчилик пайтларимда футбол ва бокс билан шуғилланганман.
-Қайси жамоа мухлисларини энг фидоий, фаол мухлислар деб биласиз.
-Наманганлик мухлисларни.
-Футбол мухлиси қандай бўлиши керак сизнингча.
- Мухлислар Германиялик мухлислар каби бўлиши керак.

Комментарии