RU

Последние новости

17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  13 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  14 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3

"12-мухлис"да "Бек маур" Новости

"12-мухлис"да "Бек маур"

"12-мухлис" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони "бек маур" бўлди.
-Ўзингиз ҳақингизда қисқача маълумот беринг.
-Исм шарифим Аминжонов Бекзод. Навоий вилояти Қизилтепа туманиданман. Касбим доришунос.

-Футболга қачондан бошлаб қизиқасиз?
-Футболга қизиқишим 4-5 ёшларимдан бошланган. Кўпинча онам менга копток совға қилардилар.

-Спортнинг яна қайси турларига қизиқасиз?
-Футзал ва боксга.

-Оилада нечта фарзандсизлар ва сиздан бошқа футболга қизиқадиганлар ҳам борми?

-Оилада уч фарзандмиз, уч ўғил. Мендан бошқа ҳеч ким қизиқмайди футболга.

-Футбол сиз учун нима?
-Футбол-бу ҳаёт. Гоҳ мағлубият, гоҳ ғалаба. Ҳаётда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди, шунингдек футболда ҳам. Қисқача айтганда футбол ҳаётимнинг бир бўлаги.

-Навоийлик бўлсангиз ҳам бирор марта "Қизилқум" хақидаги хабарларга коммент ёзганингизни кўрмаганман?
-Мен чиройли футбол тарафдориман. Олий лигада маълум бир клубга мухлис эмасман, вилоятим жамоаси бўлса ҳам.

-Олий лигани ривожлантириш учун нималар қилиш керак сизнингча.
-Янгича ва замонавий фикрлайдиган ходимлар керак. Афсуски бизда танқидни нотўғри тушунишади, кўролмаябди, ҳасад қилябди, мени ўрнимни эгалламоқчи деб ўйлашади. Мана шундай қарашлар ҳам футболимизни "гўрга тиқаяпти".

-Сиз ҳар доим терма жамоаларимиз ва клубларимизнинг халқаро ўйинларидан олдин мағлубиятга учрашимиз ҳақида ёзасиз. Бу жамоаларимизга бўлган ишончсизликданми?
-Йўқ, мен жамоаларимизга юрагимдан мухлислик қиламан. Жудаям таъсирчан одамман. Футболда ҳеч бир жамоа мағлубиятдан кафолатланмаган, агар ютқазиб қўйсак қон босимим ошиб кетади. Шу боис руҳий босимни камайтириш учун олдиндан ўзимни тайёрлайман. Бор сабаби шу.

-"Газета ўқимай қўйди одамлар" деган тўртлигингиз эсимга тушиб кетди. Хозир китоб ўқийдиган одам камайиб боряпти.
-Енгилликка интилиш одамзотга хос нарса. Афсуски китоб ўқиш камайиб борябпти, бу ачинарли ҳолат. Моддий бойликка интилиб маънавиятимиз қашшоқлашиб кетяпти.

-Охирги ўқиган китобингиз?
-3-4 кун олдин Омон Мухторнинг "Муҳаббат ўлимдан кучли" асарини ўқидим.

-Қандай қўшиқларни хуш кўрасиз?
-Маюс ва классик қўшиқларни.

-Футбол ёки шеърият. Қайси бири устун?
-Шеърият биринчи ўринда мен учун.

-Агар бир кунингизни ким биландир ўтказиш имконияти бўлса кимни танлардингиз.

-Мен Муҳаммад Юсуфни танлардим.

- Кумирингиз ким.
- Зидан.

-Ўзбекистонлик футболчилар орасида энг яхши футболчи ким сизнингча.
-Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов.

-"Челси"га қачондан бери мухлиссиз?
-Моуриньо келгандан бери. Ўйини қандайдир ўзига тортади.

-CA янада қизиқарли бўлиши учун нималар қилиш керак?
-Менимча CAда ҳаммаси жойида.

-Сизнингча юзер (мухлис) қандай бўлиши керак.
-Ҳақиқий юзер сайт равнақи учун ўз хиссасини қўшиши керак. Жамоаси ютса қувониб, ютқазса далда бўлиши лозим. Ноўрин танқидлардан наф йўқ.

-Лойиҳамизнинг кейинги сонларида кимни кўришни истардингиз?

-Таhlil_Таnqidни ва ўзингизни агар мумкин бўлса.

-Суҳбатимиз охирида тилакларингиз ва ўз ижодингиздан бир шеър ўқисак.
-Ҳаммага раҳмат. Барчага соғлиқ ва бахт тилайман. Барчамизга терма жамоамизни ЖЧда кўриш насиб қилсин. СА ижодкорларига ҳам раҳмат.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика