RU

Последние новости

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  0 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

12 кун ичида 28та ўйин! Ўзбекча "Боксинг дэй"га тайёрмисиз? Новости

12 кун ичида 28та ўйин! Ўзбекча "Боксинг дэй"га тайёрмисиз?

Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг биринчи давраси учун қолган тўртта тур тақвимини ишлаб чиқди.

Янги тақвимга кўра, 3-15 август оралиғида биринчи давра учрашувлари тўлиқ ўтказиб бўлинади. Фақат 9 август, якшанбадан ташқари ҳар куни футбол бўлади. Бунинг натижасида 12 кун ичида 28та ўйин ўтказилади. 

Ҳар доим Янги йил байрами чоғида Англия чемпионатида тиғиз тақвим юзага келади ва биз уни "Боксинг дэй" деймиз. Мана энди "Боксинг дэй" бизда ҳам бўлади ва биринчи бор шундай ҳолатга тушганимиз боис қанчалик тайёрмиз, жамоалар ҳар 3 кунда майдонга туша оладими каби саволларга бир деганда жавоб бериш қийин. Шунга қарамай, қуйида баъзи фикр-мулоҳазаларни илгари сурмоқчимиз. 

Энг аввало соғлик, кейин ташкилотчилик

Пандемия пайтида вазият оғир бўлмоқда. Вирусдан зарарланиш ҳолатлари ниҳоятда кўп учраяпти. Ҳозир кўпчиликнинг боши қотган. Бунинг натижасида футбол ортиқча эмасми, мавсумни бекор қилсак ҳам бўлаверади каби гаплар янграй бошлади. Албатта, бу ўринда ҳар бир фикр қийматли. Лекин футболни ҳозир тўхтатиб қўйсак, кузда ўзимизга қийин бўлади. Чунки октябрь-ноябрь ойларида жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари кутмоқда. 

ПФЛ шуларни инобатга олган ҳолда Суперлиганинг навбатдаги тўртта турини марказлашган ҳолда ўтказишни лозим топди. Ҳозирги пайтда бундан бошқа йўл кўринмаяпти. Бу ўринда ё футболни тўхтатамиз ёки йўлини топиб давом эттирамиз. Бир нарсани унутмайлик, футболчилар аввало спорт кишилари, улар формани ушлаб туришлари учун мунтазам ҳаракатда бўлишларига тўғри келади. Ҳар кимнинг касби турлича. Кимдир икки ойлаб уйдан чиқмай ҳам пул топиши мумкин. Лекин кимнингдир ризқи кўчадаи. Футболдагиларнинг ризқи эса майдонда.

Ҳозирги шароитда ҳаммамиз учун соғлик биринчи планга чиққан. Ваҳимали хабарлар кундан кун кўпаётгани соғлиғимизга янада диққатли бўлишга ундамоқда. Лекин буёқда иш ҳам бор ва буям тўхтаб қолмаслиги керак. Агар карантин қоидаларига янада қатъий амал қилиб ўйинларни ўтказишда давом этсак, ўйлаймизки "Боксинг дэй" кўришли баҳсларни ва қизиқ натижаларни тақдим этади. 

Тақвим чиқариш осон. Ўйин атрофидаги ташкилий ишлар қийин. ПФЛ буёғига қолган 4та турни марказлаштирилган тартибда ўтказишга қарор қилиб жуда тўғри йўлни танлади. Фақат энди ташкилий масалаларни ҳал қилиш олиш қоляпти.

Нечта стадион тайёр? 

Демак, биринчи бериладиган савол бу - ўйинлар қайси стадионларда ўтказилади? Тошкент шаҳрида ПФЛ ва Суперлига бош ҳомийси Coca Cola компанияси талабларига жавоб бера оладиган 3та стадион бор: "Бунёдкор", "Локомотив", "Пахтакор". Агар Тошкент вилоятидаги АГМК ва "Металлург" ўйингоҳларини ҳам қўшсак бешта бўлади. 

Демак, қолган 4 турда мана шу 5та стадиондан фойдаланишга тўғри келади. Тўғри, бу ўринда майдони яхши ҳолатда бўлган ТТЙМИ ва "Жар" стадионлари ҳам бор, бироқ прожектор масаласи чатоқ. Ўйинларни эса 19:00дан вақтли бўлмаган пайтда бошлашга тўғри келади.

Ҳар турда 7тадан ўйин бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, учрашувларни мана шу 5та стадионга бўлиб чиқишга тўғри келади. Келинг, дастлаб 10-тур жуфтликларини ёдга олсак.

3 август, душанба

"Насаф" - "Сўғдиёна"

"Бунёдкор" - "Металлург"

АГМК - "Локомотив"

4 август, сешанба

"Қўқон-1912" - "Пахтакор"

"Машъал" - "Андижон"

"Қизилқум" - "Бухоро"

5 август, чоршанба

"Сурхон" - "Навбаҳор" 


Биринчи галда 3 август куни бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсига стадион топиб бериш керак бўлади. Балки бу баҳс "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши мумкин, чунки "Локо" 10-турни сафарда ўтказади. "Бунёдкор" "Металлург" билан ўз майдонида ўйнайди. 4 август куни ҳам учта ўйин ўрин олган. Тақвимда "Пахтакор"нинг "Қўқон-1912" билан сафарда ўйнаши белгилаб қўйилган. Лекин "шерлар" ўйинни ўз майдонида ўтказишлари мумкин. 

Фақат бу ўринда мезбонлик мақоми кимда бўлади? Агар "Қўқон-1912" мезбон бўлса, унда иккинчи давра ўйинини ҳам шу стадионда ўтказади ва бунга қўқонликлар рози бўлмаса керак. "Пахтакор" ҳозирча мезбон бўлиб, кейин иккинчи даврада Қўқонга борса-чи? Аслида шу йўл маъқул кўриняпти.

Стадионларни шундай ажратиш керакки, юк ҳаммага бир хил тушсин. Биламизки, Олмалиқ ва Бекобод Тошкентда бирмунча узоқ. Хусусан автобусда Олмалиққа бир ярим соат, Бекободга икки соат йўл босишга тўғри келади. Агар жамоалар ўйин куни бориб келадиган бўлса, йўл ҳам озгина қийнаб қўяди. Бу ўринда қайсидир жамоани ҳадеб вилоятга юборавериш тўғри келмайди. Ўйлаймизки, ПФЛ масаланинг шу жиҳатини алоҳида инобатга олади. 


Тиғиз тақвим - мураббийлар учун синов

Айтайлик, иш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал қилиб олинди. Энди буёғига танаффуссиз ҳар куни ўйин кўришга тўғри келади. Клубларимиз "Боксинг дэй"га тайёрми? Бир нарса дейиш қийин, чунки биз бу каби ҳолатга тушмаганмиз. Биринчи бор тўқнаш келаётганимиз боис ўзимиз учун ҳам қизиқ кўриняпти. 

Бу ўринда шуни айтиш мумкин, тиғиз тақвим биринчи навбатда мураббийлар учун синов бўлади. Чунки мураббийлар кучини "Боксинг дэй" орқали билиб оламиз. Ҳар 3 кунда бўладиган ўйинга мураббийлар жамоани қандай тайёрлайди? Ўйиндан кейин тикланиш жараёни қандай кечади? Кейинги ўйингача таркибда ротация бўладими?

Айтайлик, ҳафталик ўйинда мураббий фақат бир таркибни тушириши мумкин, лекин икки ҳафтадан камроқ вақт чида 4та учрашув ўтказадиган жамоада жароҳат олиш, карточкалар билан жазоланиш кўпроқ бўлиб қолиши эҳтимоли катта. Демак, бу ўринда мураббийлардан зукколик ҳам талаб этилади. Қани "Боксинг дэй"дан ким ўз жамоасини эсон-омон олиб чиқади?

Айтиш мумкинки, август ойининг "Энг яхши мураббийи" катта эҳтимол билан "Боксинг дэй"да қаҳрамонлик кўрсатган мураббий бўлади. Тўғри, бу ўринда 18-26 август оралиғида ўтказиладиган Кубок ўйинлари ҳам бор. Лекин Кубокка ким қандай муносабатда бўлади, ҳозирча бу бир гап айтиш мушкул. Чунки "Боксинг дэй"дан чиқиб Кубок мусобақасига эътибор жамоаларда турлича бўлиши мумкин. Шундай экан, ҳозирча 3 августни интиқлик билан кутиб қоламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика