RU

Последние новости

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  4 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью Новости

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг учинчи турида ўз майдонида "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувдан сўнг ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ва жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов сайтимизга интервью берди.

- Қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан ирода кўрсата олди. Дастлаб шу ва ўйин борасида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Авваламбор юртдошларимизни Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Энди "Андижон" билан кечган баҳсга тўхталсам, тўғри таъкидладингиз характер кўрсата олдик. Чунки ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида тўп тепаётган эдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Муваффақиятимизнинг омили ҳам шунда, деб ўйлайман. Кучли хоҳиш, иштиёқ ва ирода ҳисобига навбатдаги уч очкога эга чиқдик. 

- Нима учундир биринчи бўлим охирларига келиб ўйинда асабийлашишлар кўп кузатилди. Ваҳоланки "Бунёдкор" ҳисобда олдинда бораётганди. Балки четлатиш бунга сабаб бўлдими?

- Ўйин давомидаги асабийлашишни табиий ҳолат, деб ўйлайман. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз четлатишдан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Майдондан четлатилган жамоадошимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Шунинг учун бироз асабийлик кузатилди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажардик ва муҳими ғалаба қозондик. 

- Урадиган голларингизни аксарияти пенальтилардан. Хуршид Ғиёсов жамоада штатли пенальтичими? Дейлик "Қўқон-1912"да Мурод Ҳолмуҳаммедов, "Пахтакор"да Драган Черан шундай вазифани кўпроқ бажаришади...

- Тўғри кўп голларимни пенальти орқали урганман. Сиз санаб ўтган ижрочилар 11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар жўш уришини, қийинчилигини яхши тушунишади. Аслида бу жараён осон эмас.

- "Андижон" билан кечган баҳсда жамоа аввалги учрашувлардан фарқли равишда илк дақиқалардан эҳтиёткорликни эмас, кўпроқ ҳужумкорликка урғу берди. Ёки кеча рақиб шундай имконият тақдим қилдими?

- "Бунёдкор" доим кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айтганингиздек эҳтиёткорлик ҳам керак албатта.

- Шу куни рақиб сафида бир нечта собиқ бунёдкорчилар бор эди. Уларга қарши ўйнаш қизиқарли бўлгани табиий...

- Уларни бемалол иқтидорли футболчилар, деган бўлардим. Гарчи бизга қарши ўйнашган бўлсада, аксарияти шу ерда улғайишган. Майдонда шу футболчилар билан курашиш қизиқарли бўлди. Майдонда борларини беришди.

- "Бунёдкор"даги вазият ўтган йилгига қараганда ижобий томонга ўзгарганми? 

- Ўзгаришлар юз берганини биласиз. Клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев биз билан учрашдилар, бундан буён барча нарсалар ижобий томонга ўзгаришини таъкидладилар. Вазият секин-аста яхшиланиб бормоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика