10 йил олдин Террига даҳшатли маош таклиф қилишган
18 янв 2019 18:28
Новости
10 йил олдин Террига даҳшатли маош таклиф қилишган
"Манчестер Сити"нинг собиқ ижрочи директори Гарри Кукнинг айтишига кўра, "шаҳарликлар" "Челси" ҳимоячиси Жон Терри учун йилига 11,7 миллион евро маош таклиф қилишган.
"Биз Терри билан музокаралар ўтказдик. "Челси"дагилар ҳимоячи жамоадан кетмаслигига ишончи комил эди. Унга ажойиб маош таклиф қилдик. У пайтда бундай маошнинг ярми ҳам ҳеч кимга берилмасди. Бироқ биз ҳеч қачон футболчи учун шартномани олиб келмаймиз", - деди Кук.
38 ёшли Терри 1998-2017 йиллар давомида "Челси" таркибида 703 ўйинда қатнашиб, 65 гол урди ва 29 голга ассистентлик қилди.
Комментарии