1 декабрь куни "Сурхон"нинг 41 нафар футболчиси эркин агентга айланади...
18 июл 2020 15:14
Новости
1 декабрь куни "Сурхон"нинг 41 нафар футболчиси эркин агентга айланади...
Навбат Термизнинг "Сурхон" клубига етиб келди.
Жамоа 2020 йилги Coca Cola Суперлигаси учун 44 нафар футболчини рўйхатдан ўтказган. Мана шу 44 футболчининг 41 нафари билан 2020 йил 30 ноябрь кунига қадар шартнома тузилган. Яъни 1 декабрь куни "Сурхон"нинг 41 (!!!) футболчиси эркин агентга айланади ва бошқа клубга текинга ўтиш ҳуқуқига эга бўлишади. Агар футболчилар "Сурхон" сафида кейинги мавсумда ҳам ўйнашни исташса ва шартномани узайтиришса ўз-ўзидан клубдан янги шартнома учун қўшимча бонус олишади.
Фақатгина Нуриддин Ҳасанов 2021 йил охиригача, Беҳруз Шайдулов ва Муҳаммадали Номозов эса 2022 йил сўнггига қадар шартнома тузишган.
Пандемия туфайли Суперлига тақвимида ўзгаришлар рўй берди ва чемпионат ўйинлари декабрь ойида ҳам бўлиб ўтиши мумкин. Шундай бўлиши деярли аниқ. Бу ҳолатда "Сурхон" футболчилар билан келишувни яна бир ойга узайтириб турса керак.
Абдихолиқов, Муҳитдинов, Кенжабоев ва Саитов "Насаф"ни текинга тарк этиши мумкин
Йил сўнггида "Пахтакор"ни текинга тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати
Шу йил охирида "Навбаҳор"нинг қайси футболчиларининг шартномаси якунига етади?
Комментарии