Хуммельс ван Дейкни ҳозирги кундаги энг яхши марказий ҳимоячи эканлигини таъкидлади.
Аввалига германиялик ҳимоячи Твиттер саҳифасида муҳлислар билан гаплашаётганди. Фойдаланувчилардан бири унга ван Дейкни ўзининг позициясида энг яхши ўйинчи, шунга қўшиласизми, дея савол билан юзланди. Матс Хуммельс ушбу саволга ижобий фикр билдирди.
Виржил ван Дейк "Ливерпуль"га 2018 йилнинг бошида "Саутгемптон" клубидан келиб қўшилган. Жорий мавсумда у АПЛнинг барча турида мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилди. 1та гол ва 2та голли узатмани амалга оширган голландиялик ҳимоячи Премьер-лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.