Жамоанинг маълум қилишича, Роналду А Сериянинг 10 учрашувида 78 марта дарвозага зарба берган. Бу жорий мавсумда А Сериядаги исталган футболчидан камида 25 зарба кўпроқ берганлигини кўрсатади. Шунингдек, 33 ёшли португалиялик дарвоза томон 32 маротаба аниқ зарба йўллаган (туринликларнинг жами зарбаларини 46 фоизини ташкил этади).
Ушбу мавсумда Роналду "Ювентус" таркибида 7 гол ва 4 голли узатмани амалга оширди.