RU

Последние новости

20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  103 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  17 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  10 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   255 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  23 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар термасини мағлубиятга учратди Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар термасини мағлубиятга учратди

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси кеча, 8 март куни БАА ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Комрон Саидазимов ва Афзал Холмуҳамедов томонидан киритилган голлар Ўзбекистон ёшлар термасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Александр Мочинов шогирдлари 10 март куни БАА U-19 терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказади.

БААда ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғини 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 — 2:0

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Раҳматилло Мирзааҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Абубакир Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Бобур Асқаров, Комрон Саидазимов, Дониёр Абдуманнопов, Жаҳонгир Абдусаматов, Ислом Кенжабоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Қиличев, Георгий Аҳмедов, Жасур Ёқубов, Орифжон Ҳакимжонов, Ҳумоюн Абдусатторов, Худоёрхон Сагдуллаев, Афзал Холмуҳамедов.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика