Собиқ ҳужумчи интервью давомида иккита фаворит жамоага тўхталди, шунингдек Эрон терма жамоасининг имкониятлари ҳақида фикр юритди.
"Барча қатори мен ҳам Осиё Кубогини интиқлик билан кутяпман. Менимча, бунда фаворит иккита бўлади: Япония ва Эрон. Лекин Япония ҳозир ҳаммадан кучли. Япония терма жамоаси жаҳон чемпионатида жуда чиройли ўйин намойиш этди. Агар Эрон ва Япония финалга қадар бир-бири билан тўқнаш келмаса, ўйлайманки, айнан шу икки жамоа финалда ўйнайди".
"Эрон терма жамоаси охирги уч йилда анча кучайди. Мураббий ва футболчилар бир-бирларини жуда яхши тушуниб қолишган. Менимча, бу мусобақада биздан Алиризо Жаҳонбахш порласа керак. Шунингдек, Саман Годдосдан ҳам умид катта. Терма жамоамиз ҳужумчиси Меҳди Тареми мусобақа тўпурари бўлиши мумкин", - дейди эрон футболи афсоналаридан бири.