RU

Последние новости

12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  17 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  12 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3

Осиё Кубоги-2019. Туркманистон - Ўзбекистон. Учрашувдан олдинги еттита факт Новости

Осиё Кубоги-2019. Туркманистон - Ўзбекистон. Учрашувдан олдинги еттита факт

Бугун Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтади.

1. Ўзбекистон Туркманистон билан Осиё Кубоги доирасида фақат бир марта тўқнаш келган. 2004 йилги мусобақада вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

2.Туркманистон Осиё Кубогида жами 4та ўйин ўтказган ва умуман ғалаба қозона олмаган: 1та дуранг ва 3та мағлубият. Эътиборлиси учала мағлубият ҳам бир тўп фарқи билан бўлган.

3.Ўзбекистон терма жамоаси учинчи бор гуруҳ босқичини иккита ғалаба билан бошлаши мумкин. Ҳамюртларимиз 2004 ва 2011 йилда дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонганди.

4.Туркманистоннинг Осиё Кубогидаги 4та ўйинида 15та гол урилган (6та гол урган ва 9та гол ўтказган). Битта баҳсга ўртача 3,8тадан гол тўғри келади.

5.Игнатий Нестеров Осиё Кубогидаги дебют учрашувини 2004 йил айнан Туркманистон билан баҳсда нишонлаган.

6.Туркманистон ҳам, Ўзбекистон ҳам 1-турда иккитадан гол уришди. Фақат натижалар турлича бўлди.

7.Туркманистон терма жамоаси аъзоси Арслонмурод Омонов Ўзбекистоннинг "Бухоро" клубида ўйнайди.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика