Бош мураббий Андрей Шипилов таркибни кучайтириш мақсадида яқинда Дониёр Усмоновни ўз жамоасига таклиф этган. Иқтидорли футболчи сўнгги йилларда Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида фаолият юритаётганди. Куни-кеча Усмонов бекободликлар таклифини қабул қилиб, жамоа билан шартнома имзолаган.