RU

Последние новости

22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  9 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9

"Mehr News" агентлиги вакили: "Ўзбекистоннинг бу турнирда ғолиб бўлиш имкониятлари паст" Новости

"Mehr News" агентлиги вакили: "Ўзбекистоннинг бу турнирда ғолиб бўлиш имкониятлари паст"

Эрон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогининг 3-тур учрашувидан олдин эронлик журналист, "Mehr News" агентлиги муҳбири Сайид Муҳаммади Муртазодан интервью олдик.

"Ироққа қарши ўйин қийин бўлади, чунки улар Яман ёки вьетнамликлардан кучлироқ.  Футболчилар жисмонан бақувват, майдонни яхши кўра олишади, қарорлар чиқаришда кам адашишади, қисқа ва узун пасларда яхши ҳаракат қилишади. Бироқ Эрон терма жамоаси ушбу учрашувда ғалаба қозона олади. Миллий жамоамиз ўйинчилари ҳам рақиб каби жисмонан кучли ва тартибли. Натижа биз учун ижобий бўлади деб умид қиламан.


Равшан Эрматов? Эрматовни яхши таниймиз. У Эронга кўп келган, "Озодий" стадионидаги учрашувларни бошқарган. У елкама-елка курашларга кўп имкон беради.
Тўпурарлар пойгаси? Сардор Азмун ва Элдор Шомуродов ушбу турнирда 3тадан гол урди. Азмун ҳақида тўхталадиган бўлсак, у ҳақиқий ҳужумчи. Сардор рақиб ҳаракатларини олдиндан ўқий олади ва қаерда зарба бериш ёки алдаш кераклигини яхши билади. Элдор Шомуродов ҳам яхши форвард. У Азмун каби Россия Премьер-лигасида ўйнайди. Тўпурарлар пойгасида Азмун ғалаба қозонишига умид қиламан.

БААда ўтаётган Осиё Кубогига Эрондан 20га яқин журналистлар ташриф буюришган. Мен ишлайдиган "Mehr News" нашрида 200дан ортиқ ходим ишлайди. Нашримизда футболни ёритадиган журналистлар сони 5 киши ва уларнинг барчаси ҳозир ушбу мусобақада ишлашмоқда.



Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Айни дамда жамоангизни машҳур Эктор Купер бошқармоқда. Ушбу мутахассис ҳимоявий тактикани маъқул кўради. У кўпроқ ўз дарвозасини қуруқ сақлаш ҳақида ўйлайди. Ўз ғояси ва фалсафасига эга мураббий. Яқин йиллар ичида Купер жамоани янги даражага олиб чиқиши мумкин, аммо Ўзбекистон терма жамоасининг бу турнирда ғолиб бўлиш имкониятлари паст. Осиё Кубогида чемпионликка асосий даъвогарлар - Жанубий Корея, Япония ва Австралия" - дейди эронлик журналист.


Жасур Асланов суҳбатлашди

Рейтинг: -87   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика