"Лацио" ярим ҳимоячиси "Севилья"га ўтиш хоҳишига қарамай, клубда қолади. Бу ҳақда "бургуртлар" спорт директори Игли Таре хабар бермоқда.
"Альберто ушбу ёзда "Лацио"дан кетмайди. Унинг ушбу мавсумда биз билан бўлишини тасдиқлашим мумкин", – дейди бошқарувчи.
Олдинроқ, "Лацио" бош мураббийи Альберт "Севилья"га ўтишни хоҳлаётганини айтганди.