RU

Последние новости

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  7 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  9 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Кутиб олинг, "GOL" журнали ва "Эрудит Спорт" Осиё Кубоги-2019га бағишланган сонини чоп этди Новости

Кутиб олинг, "GOL" журнали ва "Эрудит Спорт" Осиё Кубоги-2019га бағишланган сонини чоп этди

Барчамиз интиқлик билан кутган Осиёнинг ҳар тўрт йилликдаги энг катта футбол байрами – Осиё Кубоги-2019 саноқли кунлардан кейин бошланади.

Ўз одатига кўра, йирик турнир олдидан "Гол" журнали ва "Эрудит Спорт" газетаси ижодий жамоаси "Осиё Кубоги-2019" глянц журналини чоп этди. 36 саҳифадан иборат нашрда таниқли журналистлар Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев, Элдор Мустафоев, Нодирхўжа Юлдашев, Диёр Имомхўжаевларнинг Осиё Кубоги-2019 борасидаги мулоҳазалари, терма жамоамизнинг қандай натижа қайд этиши борасидаги фикр ҳамда тахминлари жой олган. Журналда турнирга боғлиқ барча маълумотлар, жумладан, БАА стадионларига саёҳат, 24 терма жамоа таркиби ва трансфер нархлари, чемпионлар ва совриндорлар, Осиё Кубоги-2019нинг энг қимматбаҳо футболчиси ва 10 терма жамоаси берилган. Журнал 27 декабрь, пайшанба кунидан Ўзбекистон бўйлаб матбуот дўконлари ва тарқатувчиларида сотувга чиқади. Дарвоқе, Осиё Кубоги-2019 ўйинлари қулай деворий тақвими ҳам ўрин олган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика