Олдинроқ "Сити" аргентиналик футболчи учун йилига 50 млн евро маош таклиф қилгани борасида маълумотлар тарқаганди.
"Барселона"ни тарк этиб, "Бавария"да ишладим. Кейинчалик "Манчестер Сити"га келдим. Бироқ ҳеч кимдан Мессини сотиб олишларини сўрамадим. Миш-мишлар ёлғон. Мен икки клубнинг раҳбариятига Месси керак, деб айтмаганман.
Лео "Барселона"га қанчалик керак бўлганини яхши биламан. Арабларнинг пули кўп. Аммо минг марта айтганман: Месси "Барселона"да қолишини истайман", - деди Гвардиола.