RU

Последние новости

02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  11 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2

Эктор Купер: "Агар тўқнаш келсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан" Новости

Эктор Купер: "Агар тўқнаш келсак, Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан"

Аввал хабар берганимиздек, бугун Наннинг шаҳридаги “Guanxi Sports Centre” стадионида “China Cup-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов қатнашди. Дастлаб, Купер ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. “Сhina Cup” жуда яхши мусобақа. Бу мусобақада кучли жамоалар иштирок этишади. Уларга қарши ўйнаш биз учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Биз мазкур мусобақа орқали Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз. Бу мусобақага тайёрланиш учун кўп вақт бўлмади. Кеча келдик. Ҳозирча битта машғулот ўтказдик. Шунга қарамай, мусобақа давомида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



Элдор Шомуродов: “Бизни Хитойда жуда яхши кутиб олишди. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат. Наннинг янги шаҳар экан. Жуда чиройли. Шаҳар менга ёқди, менда яхши таассурот қолдирди”.

Эктор Купер: “Осиё Кубоги билан солиштирганда бизнинг таркибимизда катта ўзгаришлар йўқ. Деярли ўша таркиб билан Хитойга ташриф буюрдик. “China Cup” мусобақасида Осиё Кубогидаги каби ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Мен Хитойга биринчи бор келишим. Аввал бу мамлакатда бўлмаганман. Шу сабабли жамоам билан ёрқин ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо биз учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мазкур мусобақаларга ўхшаш турнирлар орқали мундиал саралашига тайёргарлик кўрамиз.



Фабио Каннаваро айни пайтда Хитой терма жамоасини бошқариб бораётганини биламан. У 15 йил олдин Миланнинг "Интер” таркибида ўйнаганди. У жуда яхши футболчи. Тартибли ўйин намойиш қиларди. У мураббий сифатида анча тажриба тўплагани аниқ. Футболчилардан ҳам тартиб интизомга амал қилишни талаб қилиши табиий. Мен Каннаварога мураббийлик фаолиятида омад тилайман.

У буюк мураббий бўлиб етишишига ишонаман. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Агар майдонда мураббий сифатида учрашадиган бўлсак, мен Каннаварони мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламан.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш жуда яхши ғоя. Бу фақат Ўзбекистон ёки Хитой учун эмас, барча Осиёдаги терма жамоалар учун жуда яхши имконият. Мен бу ғояни қўллаб қувватлайман. Бу ҳолат бутун дунёда футбол ривожига ҳисса қўшиши аниқ”, - деди Купер.


Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика