ЦСКА ўз уйида "Нижний Новгород"ни ишончли ҳисобда таслим этди. Қайд этиш керакки, 76-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Аббос Файзуллаев жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилди.
"Акрон" эса ўз майдонида Москванинг "Локомотив" жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида хавбек Шерзод Эсанов захирада қолдирилди.
Қозонликлар голларга бой ўйинда "Оренбург"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди, мезбонлар таркибида ҳамюртимиз Рустам Ашурматов 72-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.