"Football Italia" хабарига кўра, франциялик мутахассис "Ювентус" мухлисларига видеомурожаат билан чиққан.
"Салом ҳаммага! Яқин кунлар ичида мен Криштианунинг уйига меҳмонга бораман. "Ювентус"нинг қадрли мухлислари, сизларга хабар қолдиряпман. Олға, "Юве"! - деган экан Зизу видеода.
Олдинроқ унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар тарқаганди.