RU

Последние новости

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

“Яшнобод” Про-лига баҳсларига ҳозирликни бошлади Новости

“Яшнобод” Про-лига баҳсларига ҳозирликни бошлади

Футбол бўйича ўтган йили Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига баҳсларида илк маротаба қатнашган “Яшнобод” футболчилари йигирма жамоа ўртасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, яшнободликлар “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақасида финалчи бўлди.

Янги мавсум олдидан пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги жамоа олдига жиддий вазифаларни қўймоқда. “Яшнобод” футболчилари Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати Про лига баҳсларида пойтахт шарафини ҳимоя қилади.

10 январдан бошлаб яшнободликлар Азиз Файзиев бош мураббийлигида янги мавсум тараддудига киришди. Айни пайтда “Яшнобод” жамоаси пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ҳамда тумандаги 198-сонли умумтаълим мактаби сунъий қопламали стадионида машғулотларни олиб боришмоқда.

— Ўтган йил жамоамизнинг шаклланиши учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди, — дейди жамоа бош мураббийи Азиз Файзиев. — Бунда албатта Яшнобод туман ҳокимлиги, «Аrtel Engineering and Management» МЧЖ ҳамда бошқа хомийларимизнинг ҳиссаси катта бўлди. Туманимиз катта иқтисодий салоҳиятга эга. Миллионлар ўйини — футбол шинавандалари талайгина. Мақсадимиз келгусида аввало болалар футболини ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни кашф этишдан иборат. Про лиганинг асосий талабларидан бири ҳам шундан иборат. Шу боис, асосий эътиборни “Яшнобод” профессионал футбол клуби инфратузилмасини шакллантиришга қаратганмиз. Айни пайтда футбол клубимиз қошидаги тўртта ёш гуруҳларида бир юз элликка яқин бола “чарм тўп” сирларини ўрганишяпти. Жамоамиз мураббийлар штаби куннинг биринчи ярмида “Ёшлик” спорт мажмуасида машғулотларни ташкил этишаётган бўлса, тушдан кейин 198-сонли умумтаълим мактабида футболчиларни кўрикдан ўтказишяпти.



Про лига талабларига кўра, ҳар бир жамоа ўз машғулотлар базасига эга бўлиши зарур. Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайховнинг билдиришича, тез кунларда Тузел-2 даҳасида 5 минг томошабинга мўлжалланган замонавий стадионнинг қурилиш ишлари бошланади. Бу спорт мажмуасида шунингдек, алоҳида машғулотлар майдони, тренажёр зали ва бошқа қулайликлар яратилади. Бундан ташқари, хомийлар томонидан “Яшнобод” профессионал футбол клуби учун махсус автобусга ҳам буюртма берилган.

Режага кўра, “Яшнобод” жамоаси шу йилнинг март ойида пойтахтимизда зтадиган ПФЛ кубогида иштирок этиши режалаштирилган. Шундан сўнг, Про лигада жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхати шакллантирилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика