Marca нашрининг хабарига кўра, колумбиялик футболчи клуб раҳбариятига агар жамоада Ковач ишлашда давом этса Мюнхенда фаолиятини давом эттирмоқчи эмаслигини маълум қилган.
“Бавария” футболчининг ижара муддати тугагач, 42 миллион еврога сотиб олиши лозим. Ковач ва футболчи ўртасидаги муносабатлар хорватиялик мутахассис жамоада иш бошлагандан буён яхши эмасда. Куз ойларида улар ўртасидаги зиддият янада таранглашганди.