The Times нашрининг хабарига кўра, франциялик мутахассис ушбу ойда кичик танаффусдан кейин фаолиятини янгилаши кутилмоқда. Айни пайтда Венгерга тўртта клуб жиддий таклиф жўнатган. Аммо улар орасида АПЛ жамоалари йўқ. Сабаби Венгер ўзнинг собиқ жамоаси билан учрашмоқчи эмас.
Шунингдек, Арсен Венгерга миллий федерациялардан бири ҳам таклиф жўнатган. “ПСЖ” ҳам Венгерни ўз сафига чорламоқда, аммо Париж клуби уни бош мураббийликка эмас, директорлик лавозимини таклиф қилган.
Илгарироқ Венгернинг хизматларига “Бавария,” “Милан” ва “Реал” қизиқиш билдирганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.