"Бу ёлғон. Вақтлар ўтиб, мен ҳақ бўлганимни биласиз. Қачонлардир Маурога Италиянинг бошқа жамоаларидан таклифлар борлигини айтгандим. Ўшанда мени аҳмоққа чиқаришганди. У катта ваъда берганди ва шу боисдан "Реал" билан музокаралар тўхтаганди. Аммо у мени алдади", - деди Нара.
Маълумотларга қараганда, 25 ёшли Икарди энди "Интер" сардори эмас. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.