23 апр 2024 21:38

Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"

Получайте новости прямо в Telegram!
Енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари рекордчиси Усэйн Болт 100 метр масофага югуришда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдиришини айтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйин давомида 100 метр масофани 10,90 сонияда босиб ўтгани интернет фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Парижликлар етакчиси ушбу масофада жаҳон рекорди соҳиби Усэйн Болтдан 1,4 сония (ямайкалик спринтер 9,58 сонияда ушбу масофани босиб ўтган) ортда қолганди.

Болт эса Мбаппенинг ушбу натижасини таҳсинга сазовор деб атади: “Бундай натижага эришиш қийин. Одамлар буни осон деб ўйлаши мумкин. Аммо у ўзига хос истеъдодга эга. Мбаппе жуда тез. Тўп билан ҳам шу зайлда ҳаракатлана олади”.

37 ёшли спринтер "100 метр масофадан иборат пойгада ҳозир ҳам уни ортда қолдира оласизми?" деган саволга "Ҳа, мен уни мағлуб эта оламан", дея жавоб қайтарган.

Франция Олимпия терма жамоаси мураббийи Тьерри Анри Мбаппени Париж Олимпия ўйинларида иштирок этишини хоҳлаётганини айтганди. 

Источник : Marca
Поделитесь данной новостью:
  +10 

Похожие новости

Комментарии

Написать комментарий


Турниры

Узбекистан Superliga Россия Международные Англия Германия Испания Италия Франция Другие →

Интервью

Яндекс.Метрика