Нашр маълумотларига кўра, ҳужумчи она шаҳри Буширга оиласини кўриш учун борган. Эронлик автомобилда минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган ва жамоага хавфсиз жойда эканлигини айтган.
Аввалроқ 32 ёшли футболчи Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли ватанини тарк этиб, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "нерадзурри" сафига қўшилишда қийналаётгани маълум бўлганди.
Жумага ўтар кечаси Исроил ҳаво кучлари самолётлари Эроннинг ядровий иншоотларига зарба берди. Бунга жавобан Эрон шанбага ўтар кечаси Исроилга ракета учирди.
Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Тареми "Интер" сафида 26 ўйин ўтказиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШнинг 11 шаҳрида ўтказилмоқда.