RU

Последние новости

16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  0 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  5 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  4 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  1 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  12 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4

Суперлига. "Қизилқум" кубок финалчисини мағлуб этди Новости

Суперлига. "Қизилқум" кубок финалчисини мағлуб этди

Суперлиганинг 27-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 17-дақиқада Элгужа Григалашвилининг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 21-дақиқада Григалашвили рақиб дарвозабонини алдаб ўтиб дарвозани ишғол этди. Аммо дарвозага кираётган тўпга Нагаев оёғини қўйди. Қанот ҳаками эса Нагаев ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этди. 

30-дақиқада олмалиқликлар ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишди. Зоҳир Пиримов деярли бирга бир вазиятга  чиқиб зарба беришда адашди

36-дақиқада Эркин Бойдуллаев майдон марказида рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди ва чап қанотдан очилиб бораётган Григалашвилини тўп билан таъминлади. Грузиялик футболчи бир ҳимоячини алдаб ўтиб, кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.

 Дастлабки бўлим якунланди. 

56-дақиқада Элдор Бойматовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

68-дақиқада Иван Нагаев акробатик усулда ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этди - 2:0.

70-дақиқада олмалиқликларнинг хавфли ҳужуми, Жавлон Гусейновнинг зарбасини Черемисиин қайтариб қолди. 

75-дақиқада Абдумалик Абдуллаев ўткир бурчак остида дарвозага зарба беришга уринди. Тўп дарвоза тўрига орқа томондан тегди.

"Қизилқум"- АГМК учрашувини 4562 нафар томошабин стадиондан кузатиб бормоқда.

90+1-дақиқада Камолиддин Мурзоев ҳисобни қисқартирди - 2:1. 

Учрашувда "Қизилқум" ғалаба қозонди - 2:1. 



27-тур. 23 октябрь, сешанба

18:00 - “ҚИЗИЛҚУМ” – АГМК 2:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукруллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Шухрат Ражабов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Элгужа Григалашвили 36, - 1:0 (Эркин Бойдуллаев). Иван Нагаев 68, - 2:0. Камолиддин Мурзоев 90+1, - 2:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев (Дониёр Усмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 90), Иван Нагаев, Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

АГМК: Хуршид Ходжаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Музаффар Музаффаров (Ойбек Қиличев, 54), Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья (Камолиддин Мурзоев, 64), Владислав Касминин, Абдумалик Абдуллаев, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов
Захира: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Милош Трифунович, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Алишер Саматов, Низомиддин Зиёвуддинов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика